Меҳнат самараси — муносиб натижа
Навоий шаҳар 15-IDUMнинг 4-синф ўқувчилари инглиз тили фанидан ўтказилган “Elo olimpiada”нинг шаҳар босқичида фахрли 2-ўринни эгаллаб, мактаб шарафини муносиб ҳимоя қилдилар. Мазкур ютуқ ўқувчиларнинг дарс ва тўгарак машғулотларидаги фаол иштироки, изланувчанлиги ва билимга бўлган қизиқишининг самарасидир. Инглиз тили дарсларида замонавий педагогик технологиялар, интерактив усуллар ва мулоқотга йўналтирилган машқлар қўлланилиб келинмоқда. Шунингдек, фан тўгаракларида қўшимча тайёргарлик ишлари, луғат бойлигини ошириш ва эркин фикрлашни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўқувчиларнинг интилиши, устоз ва ота-оналарнинг қўллаб-қувватлаши натижасида ушбу муваффақиятга эришилди.
Бу ютуқ — меҳнат, сабр ва мақсад сари интилишнинг ёрқин намунасидир. Келгусида ҳам ўқувчиларимизга янада юқори чўққиларни забт этишларини тилаймиз.Ушбу муваффақият замирида нафақат дарс жараёнлари, балки фан тўгаракларида ташкил этилган интерактив ўйинлар ва замонавий машғулотлар муҳим ўрин тутади. Тўгаракларда “Role play”, “Quiz time”, “Find someone who…”, “Word chain”, “Debate club” каби мулоқотга йўналтирилган ўйинлар орқали ўқувчиларнинг нутқ фаолияти сезиларли даражада ўсди.
Интерактив усуллар ўқувчиларни эркин фикрлашга, ўз қарашларини инглиз тилида баён этишга ва жамоа билан ишлашга ўргатди. Дарс ва тўгараклардаги бундай муҳит болаларда ишонч, фаоллик ва ташаббускорликни шакллантирди.
Натижада, ўқувчиларнинг луғат бойлиги кенгайди, талаффузи яхшиланди ва мустақил фикр билдириш кўникмалари мустаҳкамланди. Бу эса уларнинг олимпиадада юқори натижа кўрсатишига замин яратди.
Бугунги кунда таълим жараёнида интерактив ёндашув ва инновацион методларни қўллаш — рақобатбардош авлод тарбиялашнинг муҳим шарти ҳисобланади. 15-IDUM тажрибаси бунинг ёрқин исботидир.
Дилдора ШАБОНОВА – Навоий вилоят, Навоий шаҳар 15-ИДУМ Инглиз тили фани ўқитувчиси.



