Актриса, режиссёр ва сухандон – Насибахоним Исмоиловани таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз! Насибахонимга соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий муваффақият тилаймиз!
Маълумот: Насиба Баҳодировна Исмоилова – Тошкент вилоятида туғилган. Тошкент давлат Иқтисодиёт университети ва Тошкент давлат Санъат институтини тамомлаган. У иш фаолиятини Ўзбек Миллий академик драма театрида актрисаликдан бошлаган. Насибахоним "Севимли" телеканалида режиссёр ва "Ўзбекистон" радиосида сухандон ҳамда актриса лавозимларида ишлаган.