«САОДАТ» — ВАҚТЛАР ОША ДАВОМ ЭТГАН ТАРИХ


#Tasvir_va_tasavvur
Сунъий интеллект воситасида вақт машинаси ёрдамида замон ва макон бўйлаб саёҳат

«САОДАТ» — ВАҚТЛАР ОША ДАВОМ ЭТГАН ТАРИХ

     Бир журнал. Бир асрлик тарих. Авлодларни боғлаган маънавий сафар!
    Агар вақт машинасида ўтмишга саёҳат қилиш имкони бўлса, «Саодат» журналини қайси даврларга олиб борган бўлардингиз?
     Биз бу саволга ижодий тасаввур орқали жавоб изладик. Қадимги Юнонистонга, Бобурийлар салтанати давридаги Ҳиндистонга саёҳат қилдик. Журналимизни турли даврлар кишиларига тақдим этдик. Зеро, маърифат, гўзаллик, эзгулик ва маънавият чегара билмайди, замонлар оша инсон қалбига йўл топади.
     Саёҳатимизнинг энг ҳаяжонли манзили эса 1925 йил бўлди. Айнан шу йили хотин-қизларимизга бағишланган журналга асос солинган эди. Дастлаб «Янги ҳаёт», кейинчалик «Ўзбекистон хотин-қизлари», бугун эса «Саодат» номи билан нашр этилаётган қадрдон журналимиз тақдири ҳақида ўша давр муҳарририга сўзлаб бердик.
     Унга келажакдан келганимизни, журналнинг бир асрлик тарихни босиб ўтиб, ўз муштарийлари билан ҳамон ҳамнафас яшаётганини айтдик. Қўлига бугунги «Саодат»ни тутқазиб, замонамизга қайтдик...
     Албатта, бу — сунъий интеллект имкониятлари ва ижодий тасаввур уйғунлигида яратилган бадиий саёҳат. Аммо унинг замирида ҳақиқий тарих, садоқатли меҳнат ва бир неча авлод аёлларининг маънавий ҳаётини ёритиб келаётган қадрдон нашрга бўлган эҳтиром мужассам.
     «Саодат» — кеча тарих эди, бугун қадрият, эртага ҳам авлодлар ҳамроҳи бўлиб қолади!
    Азиз муштарийлар! Сиз ҳам бир асрлик тарихга эга қадрдон журналимиз билан ҳамнафас бўлинг! «Саодат»га обуна бўлинг, уни яқинларингизга тавсия этинг!
     «Саодат» — маънавиятга элтувчи қадрдон ҳамроҳ!

Ғоя ва видеолавҳа муаллифи – Музаффар МУҲАММАДНАЗАР










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот