Ёдингдами?


Ёдингдами,ўша бир оқшом,
Дил дийдорга ғарқ бўлган онлар.
Бахт либосин ўғирлаб армон, 
Соғинчларга айланган тонглар. 

Зангори ранг кўйлаклар кийиб, 
Умидларнинг рақс тушгани.
Кейин ҳижрон дардида куйиб, 
Бизни ўкинч аста қучгани. 

Бармоқларнинг иссиқ тафтида, 
Ёдингдами, диллар эриди. 
Айрилиқнинг маъюс хатида, 
Номинг ёзиб, ҳислар қариди. 

Ёдингдами, сен тутган гулни, 
Олиб дилга қадаб қўйганим... 
Чўғи баланд ишқнинг кулини, 
Илож топмай совурганларим. 

Ёдингдами? Айт, эслайсанми, 
Қайтгинг келиб ўша оқшомга. 
Мен телбани ҳеч излайсанми, 
Дардларингни шивирлаб тонгга...

Моҳигул НАЗАРОВА
2015 йил, май.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот