ЁМҒИРЛИ КУН ХОТИРОТИ


    «Ёмғир остида сайр қилганда йиғласангиз, кўзингиздан оқаётган ёшни ҳеч ким сезмайди...» — Чарли Чаплин.
*****

Узун тунлар кўк тўкар ёшин, 
Билмам недан ўксир, йиғлайди...
Булутлар-чи, йиғиб бардошин,
Ичга ютиб, эртак сўзлайди.

Ё булутнинг армони ёмғир – 
Ёки соғинч овозимикан?
Исминг айтиб куйларми ёхуд 
Ўт-чақинлар қалб созимикан?

Уриларкан томчи юзимга,
Исминг айтар шивирлаб шамол...
Қайтгандайман ёшлик кезимга, –
О, у  ўша қиз...  қандай баркамол.

Ишқнинг ўти ёмғирдек чулғар,
У фаслга, вақтга қарамас.
Сенинг билан ўтган кунларни
Ёдга солар ёмғир ярамас.

Яна... Ёмғир ҳиди-ла Онам,
Отамнинг ҳам ёди намоён.
Билмам, қайда эди бу бахтлар 
Ўзга олам Аллоҳга аён...

Ёмғир – алла, ёқимли алла,
Унда бордир хотирот саси.
Қалбим музтар, эзгин маҳалда 
Уйғотади ёшлик нафаси...


Музаффар МУҲАММАДНАЗАР










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот