Анастасия Заворотнюк вафот этди


Анастасия Юрьевна Заворотнюк (03.04.1971 - 30.05.2024)

   Анастаси́я Ю́рьевна Заворотню́к (3 апрель 1971, Астрахань, РСФСР — 30 май 2024, Москва, Россия — россиялик театр ва кино актрисаси, телебошловчи. Россия Федерациясида хизмат кўрсатган артист (2006).
   Анастасия Заворотнюкнинг онаси — Россия халқ артисти Валентина Борисовна Заворотнюк (1943 й. т), Астрахандаги Ёш томошабинлар театрида ишлаган. Отаси — Юрий Андреевич Заворотнюк (09.01.1945 — 01.10.2014), телережиссёр. 
   Анастасия болалигидан театрда роллар ўйнай бошлаган ва бўш вақтларида мусиқа ҳамда рақс билан шуғулланган.   
   Театр ва кинода турли ролларни ижро этган ҳамда телебошловчилик ҳам қилган. "Менинг соҳибжамол энагам" сериали унга машҳурлик келтирган.
   2019 йил Анастасиянинг соғлиги ёмонлашгани сабабли театр ва кинодаги фаолиятини тўхтатиб, даволаниб юрган.
   2020 йил унда мия саратонининг ўткир шакли -  глиобластома аниқланган.
 Анастасия Заворотнюк 30 май куни Москвада оламдан ўтди. Актриса билан видолашув 1 июнь кунига белгиланган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот