Бизнинг замон, даврон бизники


Жаҳонгир Обидович Ортиқхўжаевга "МИННАТДОРЧИЛИК"

  Одатимга зид равишда бугун ҳоким жанобларига маддоҳлик қилмоқчиман! Ким "Пахта қўйибди" деса, ўзи билади. Чунки, Жахонгир Обидович собиқ Миллий боғни ҳам ўз тасарруфига олиб, бошқа паркларни бузиб, рақобатчи қолдирмаган ҳолда, монополияга кенг йўл очиб, Диснейлэндга айлантиргани ҳар қанча мадҳу саноларга арзийди!
  Яшанг, ҳоким жаноблари! Тасарруфингиздаги Артель компанияси ўзи энг "АРЗОН" маҳсулот чиқариши билан донг таратганди. Барча давлатларда ўзи чиқарган маҳсулот арзон бўлса, бизда фақат йиғилса-да (асосий эҳтиёт қисмлар Хитойдан келтирилади) энг қиммат нархда халққа пулланади (негаки бошқа давлатлар бир пулга қиммат бу маҳсулотларни бу нархда сотиб олмайди, сабаби жаҳон андозалари талабларига жавоб бермайди). Камига Қозоғистон ё бошқа давлатлардан олиб келиш учун йўллар беркитилган. (Автомобиллар ҳақида ҳозирча индамадим).
  Тошкент Ситига киришнинг ўзини пуллиқ қилиб қўйдингиз. Диснейлэнддаги ўйингоҳда битта учиш (болалар учун) 15 000 дан 25 000 гача нарх белгилатиб жуда қойилмақом иш қилибсиз! Яшанг!
  "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" барча мамлакатларда мэр ё ҳокимлар болалар учун ўйингоҳларни текин қилган бир пайтда қиммат нарх белгилашингиз жуда мақтовга арзигулик иш бўлди. Ахир кимсан Халқ таълими вазири - Шерзод Шерматов: «Юқори синф ўқувчилари таътилда ойига 15-20 млн қўшимча даромад топишмоқда» деб эртак айтганда, болалар шунча пул топса ягона боғимга тушсин шу даромад дегансиз-да очкўзлигингиз тутиб. Аслида, ўқитувчилар ҳам нари борса 2 миллиондан ортиқ маош олишмайди! Шуни билиб қўйинг. Аслида, буни жуда яхши билсангиз керак! Вазир жанобларига эса уят, уят, уят! Уч карра УЯТ! Лоф ҳам эви билан-да! Офарин, ҳоким жаноблари! Қайси давлатда сиз каби ғамхўр ҳоким бор? Ягонасиз. Тошкент ситига киришни пуллик қилиб қўйгандек, диснейлендга киришни пуллик қилиб қўймабсиз-ку асосийси (ҳозирча). Буни ҳам албатта пуллик қилинг. Ҳожатхоналаригача пуллик қилинг. 15 000 дан 100 одам 1 500 000 бўлса, 1000 та одамдан кунига 15 миллион пул шиларкансиз! Тасанно! Сизнинг халқни пулини шилиш борасидаги ташаббусларингизга таҳсинлар айтамиз! Яна бир нарсага тан бердим. Паркда болаларни бирор учирмада учириш учун пластик очириш керак экан 5000 га. Кейин туширилган пуллар орқали учириларкан. Тўғри-да, ноинсоф хизматчилар нақд пулни яширишлари, сохта билет сотишлари мумкин (гарчи ҳар қадамда миллий гвардия ва парк назоратчилари қўйилган ва камералар ўрнатилган бўлса-да). Пластикка тушса ва ишлатилса, бари сизнинг назоратингиздаги ғазнага келиб тушади. Яшанг. Бунақа болапарвар, халқпарвар ҳоким яна қайси мамлакатда бор? Фақат Ўзбекистонда. Бугун кенжатойимнинг ўзи мени 100 000 сўм пулга туширди. У болалар куни парклар текин деб ўйласа айб кимда? Барча паркларни буздириб, ўзингизни паркингизни қолдирганингизни ва монополияни авж олдираётганингизни ёш бола тушунмаса. Яшанг ҳоким жаноблари! Халкимизни бор пулини шилиб олинг! Шу ўринда халқ ҳофизи - Шерали Жўраевнинг қўшиғи ёдимга тушди: 

"Замон, замон, бизнинг замон, даврон бизники, 
Қўлимизда еру осмон, имкон бизники"!

Музаффар Муҳаммадназар - журналист. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Изоҳлар
Феруза Абдуллаевага табрик
Инсонни безаги унинг маьнавий қиефаси деб биламан, чунки у еки бу инсон қанчалик бой- бадавлат бўлмасин, гар унда қалб бўлмаса, мехр бўлмаса, идрок
Қалпоқ - Ўғри
Ассалому алайкум. Мен "Youtube" каналидан Қалпоқ хажвий кўрсатувини мунтазам кўриб бораман. Ўз юртимизда бачкана бўлмаган, менталитетимизга тўғри
Муслимбек Йўлдошев - "Эслаб, эслаб" кўрсатувида
Мени унча яхши билмайдиган бошловчилар билан жуда кўп кўрсатув ва эшиттиришларда эфирга чиққанман. Аммо Фарҳод Абдуллаев билан биз институт
Фахриддин Шамсиматовга табрик!
Фахриддин Шамсематов ни жуда хурмат қиламан. Унинг "Сардор-2", "Остона", "Ёзсиз йил", "Кўринмаслар", "Ҳақиқий эркаклар ови", "Окахон" каби кўплаб
Ўктам Усмонов таваллуд топган кун
Бу ерда хам телевидение қудратини тан олиб ўтмасак бўлмайди. Бошқа асарлари каби “Гирдоб” романларини ҳам кўпчилик билмай қолмши мумкин эди. Сеҳргар
Маълумот