Музаффар Муҳаммадназар - Бош муҳаррир


    Музаффар Муҳаммадназарович Умбаров (Музаффар Муҳаммадназар) 1973 йилнинг 6 Февраль куни Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида таваллуд топган. 
    1983-87 йилларда "Мусиқа ва санъат мактаби"ни "Қашқар рубоб" мутахассислиги бўйича тамомлаган. Маълумоти: олий. 
   1990-1995 йиллар ТошДУнинг "Рус филологияси" факультетида таҳсил олган. Инглиз, рус, турк ва тожик тилларини билади ҳамда таржима қила олади. 
    Иш фаолиятини 1990 йилда "Сирли олам" журналида бўлим муҳаррири вазифасидан бошлаган. "Кўнгил кўчалари", "Оила тилсими", "Сабо" газеталари ва "Ҳамшира" журналида бўлим муҳаррири вазифаларида ишлаган. Мақола, суҳбат, ҳикоя ва таржималари Республика нашрларида чоп этилган. 
   "Янги аср авлоди" нашриётида  2021 йили  "Ёнаётган тирик ҳайкаллар", 2022 йил "Сўнгги манзил" номли китоблари нашрдан чиққан.
   Айни вақтда "Саодат" журналида фотомухбир, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги 186-умумий ўрта таълим мактабида ижодий ва маданий масалалар бўйича тарғиботчи ҳамда Muzaffar.uz веб сайтининг Бош муҳаррири вазифаларида фаолият юритиб келмоқда.
     Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясининг аъзоси; 
     Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Театр Арбоблари уюшмаси аъзоси.  
   Халқаро "Олтин мерос" хайрия жамоат фонди томонидан "Ижтимоий тармоқларда санъат ва маданият тарғиботига кўшган муносиб ҳиссаси учун" "Олтин мерос" медали билан тақдирланган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот