Темурмалик Юнусовга табрик
“Шуҳрат” медали ва “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси,, киноактёр ва режиссёр – Темурмалик Юнусовни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
Темурмалик Юнусовга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, энг эзгу истакларимизни тилаб қоламиз!
Маълумот учун, Темурмалик Юнусов "Тангалик болалар" ва “Галатепалик авлиё” фильмлари режиссёри ҳисобланади. Актёр сифатида эса "Ўткан кунлар", "Икки кишилик вокзал", "Оловли йўллар" каби фильмларда роллар ижро этган.
1942 йил 31 август куни Андижонда туғилган. 1965 йил Тошкент Театр ва Рассомлик институтини тугатиб, дастлаб "Тожикфильм" киностудиясида ишлаган.
1966 – 1971- йилларда ўзи таҳсил олган олийгоҳда фаолият олиб борган. 1971 йилдан 1986 йилгача "Ўзбекфильм"да режиссёр (орада 1979 – 81- йилларда Москвада Э. Рязановнинг режиссёрлик ва киносценаристлик олий курсларида таҳсил олган. 1986 – 1991- йилларда "5-студия" раҳбари, кейин эса "Ўзбеккино", Ўзбекистон Киноижодкорлар Уюшмасини (2001 йилгача) бошқарган.
Водийфильм студияси асосчиси ва раҳбари. "Фарғоналик бешовлон", "Ўтган кунлар", "Ўзганинг бахти", "Икки кишилик вокзал", "Оловли йўллар", "Ватан"," Дилор, Дилор, дил ва ор", "Инқилоб куйчиси", "Қўқон шамоли" каби фильмларда турли қаҳрамонлар образини ўйнаган. "Галатепалик авлиё", "Тангалик болалар", "Марҳумнинг ҳурмати" каби фильмлар режиссёри, машҳур "Ойижон" фильми продюсери.