Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори, филология фанлари номзоди, меҳрибон Устоз - Гулнора Нажимовна Бобожоновани таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз! Гулнора Нажимовнага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, улкан ютуқлар, энг эзгу истакларимизни тилаб қоламиз!
Маълумот: Гулнора Бобожонова 1949 йилнинг 11 август куни Тошкент шаҳрида туғилган. 1971 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган. Москва давлат университетининг журналистика факультети аспирантурасида ўқиб, номзодлик диссертациясини ёқлаган. 1971-1997 йилларда Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг халқаро радиоэшиттиришлар бошқармаси муҳаррири, бош муҳаррири, директор ўринбосари вазифасида ишлаган. 1997 йилдан ҳозирга қадар Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори лавозимида фаолият олиб бормоқда.