Хосият Рустамованинг китоби Тожикистонда


   Шоир, таржимон, Ўзбекистон ва Озарбайжон ёзувчилар уюшмалари аъзоси, "Китоб дунёси" газетасининг Бош муҳаррири - Хосият Рустамованинг "Шаббў" (Ифор) номли шеърий китоби Душанбе шаҳрида тожик тилида чоп этилди. Шеърлар таржимон Муҳаммад Шодий томонидан таржима қилинган.
   Хосият Рустамовани ўзбек адабиётини дунёга танитишдаги улкан ютуқлари билан қутлаган ҳолда, унга юксак зафарлар тилаб қоламиз!!!