ОНАЛАР ОЛАМИ
Озарбайжон шоираси Маҳире Нагиқизининг ОНАЛАР ОЛАМИ ҳақида
Замонавий Озарбайжон адабиётининг таниқли шоири, туркий дунёнинг ардоқли илм-фан арбоби, профессор Маҳира Нағиқизи (Ҳусейнова)нинг “Онамнинг китоби” номли шеър ва ҳикоялар тўплами Бокуда нашрдан чиқди.
Ранг-баранг мавзуларни қамраб олган ушбу китобда муаллифнинг ҳис-туйғулари ва фикрлари диққат марказида туради. Ушбу китобда ҳам тарих бор, ҳам замонавийлик. Бироқ муаллиф ўз ҳиссиётларида туркий муҳаббатни устувор сақлаб қолишга муваффақ бўлган.
Шу билан бирга, ушбу китобда Маҳира Нағиқизининг муҳаббат ва ҳиссиётлари орасида “Нозли она” меҳри асосий ўринни эгаллайди. Маҳира Нағиқизи ижодида, айниқса, онаси Нозли онага бағишланган шеърлар устунлик қилади. Ушбу шеърларда она йўқотишининг оғриқ ва аламлари, шунингдек, оналик муҳташамлиги акс этган.
Китоб ўқувчида она меҳрининг бебаҳо эканлиги ҳақида фикр уйғотиш нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этади. Ушбу китоб “Онамнинг китоби” деб номланган. Менимча, бу китоб шу билан бирга Онага қўйилган ҳайкал ҳамдир.
Профессор, доктор Элман Қулиев,
Озарбайжон Давлат Педагогика Университети,
Туркология маркази Турк адабиёти бўлими мудири.