Брюс Ли таваллуд топган кун (1940 – 1973)


  Брюс Ли (Асл исми – Ли Чжэньфань, ингл. Lee Jun Fan; тахаллуси – “Кичик аждаҳо” маъносини  англатади) – жанг  санъати  устаси (Кунг-фу) 1940 йил 27 Ноябрь куни АҚШ да сафарда  юрган  хитойлик театр  актёрлари  оиласида  туғилган. 
   11 ёшидан Шаолинь мактаби устаси – Ип Мэндан У-шу, Кунг-фу сабоқларини олган. 17 ёшида Сан-Францискога кетиб, ошпазлик қилган, университетга ўқишга кириб, Кунг-фу мактабини очган. Яккакурашнинг Жит-кунг-до деб аталган махсус йўналишига асос солган. 1965 йил спорт машғулотлари асосида олинган фильм унга шуҳрат келтирган ва у Ҳолливудга таклиф этилган.
      “Катта босс”, “Шиддатли мушт“, “Аждаҳонинг чиқиши, "Аждаҳо йўли", "Аждаҳо билан олишув" фильмларида суратга тушган.
     Ўзи ҳам Ҳонгконгда ўз киностудиясини очиб , “Ўлим  билан ўйнашув” фильми устида иш бошлаган.  
  Оғир касалликка чалинган Брюс Ли шифохонада яккакурашга бағишланган “Енгилмас мушт йўли” китобини ёзиб тугатган. Соғайгач, фильмнинг 20 дақиқасини суратга олишга улгурган. 1973 йилнинг 20 Июль куни вафот этган. Ўлимига нотўғри қабул қилинган дори сабаб бўлган деган ташхис қўйилган. (Сиэтл шаҳридаги қабристонга дафн қилинган).










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот