Жамоавий спорт турлари ривожлантирилади
Ўзбекистон Президентининг “Жамоавий спорт турларини ривожлантириш ва иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2024 йил 04 декабрдаги ПҚ 421-сон қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан барча давлат университетларида волейбол, баскетбол, гандбол, регби, чим устида хоккей, сув полоси жамоавий спорт турлари бўйича, бошқа давлат олий таълим муассасаларида камида 3 та жамоавий спорт турлари бўйича спорт клублари ташкил этилади.
2025/2026 ўқув йилидан жамоавий спорт турлари бўйича қуйидаги спорт мусобақаларини ўтказиб бориш йўлга қўйилади:
– “Мактаб лигаси”;
– “Талабалар лигаси” ва “Олий таълим кубоги”;
– “Ректор кубоги”.
Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, давлат иштирокидаги тижорат банклари ва корхоналарда камида 3 та жамоавий спорт турлари бўйича спорт клублари ташкил қилинади.
Бунда жамоавий спорт турлари бўйича идоравий ташкилотлар кесимида “Раҳбар кубоги”, маҳаллий ҳокимликлар кесимида “Ҳоким кубоги” мусобақалари ўтказиб борилади.
Қуйидагилар йўлга қўйилади:
– тадбиркорлик субъектларида жамоавий спорт турлари бўйича спорт клубларини ташкил қилиш;
– тадбиркорлик субъектлари спорт клублари ўртасида “Корпоратив спорт ўйинлари” спорт мусобақасини ўтказиб бориш.
Х. Муминов –
Андижон вилоят, Булоқбоши туман
Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш
маркази бошлиғи,
иккинчи даражали адлия маслаҳатчиси.