Ўқитувчига юксак эътироф


  Тошкент шаҳар, Яшнобод туманидаги 231-мактабнинг ўзбек тили фани ўқитувчиси Тўраева Мунира Саматовна "Онлайн мактаб" рукнидаги телевизион дарсларда фаол иштирок этиб, бугун Халқ таълими вазирлиги томонидан "Халқ таълими фидоийси" кўкрак нишони билан мукофотланди. Мунира Саматовнани ушбу мукофот билан чин юракдан табриклаймиз.
  Катта меҳнат ва фидойилик талаб этадиган ушбу лойиҳада бор маҳорати ҳамда тажрибалари орқали юқори савиядаги энг яхши дарсларни ўқувчиларга тақдим этди. 
  Мактабимиз жамоаси мана шундай фидойи, жонкуяр, билимли устоз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. 

  Маълумот учун: Тўраева Мунира Саматовна 2017 йил "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишони билан ҳам тақдирланган.

  Пари Бегаева - Тошкент шаҳар, Яшнобод туманидаги 231-мактаб кутубхонасининг мудираси.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот