Нобель мукофоти таъсис этилган кун
1895 йилда Швед ихтирочиси ва фабрика эгаси Альфред Нобель ўлими олдидан васият қилиб, фойда келтирадиган тадқиқотлар учун мукофот жамғармасини ташкил қилишни буюрган. Васиятномага биноан кўрсатилган фоизлар бешта тенг бўлакка бўлинади ва улар физика, химия, физиология ва медицина соҳасидаги шунингдек, адабиёт ҳамда инсоният тинчлиги йўлидаги кашфиётлар учун берилиши кўзда тутилган. (Дунё бўйича Нобель мукофоти) 1900 йилда Нобель мукофоти берадиган Нобель комитети ташкил қилинган. 1901 йил 10 декабрда биринчи маротаба Нобель мукофотини жорий қилиш Нобель вафот этган кунинг 5 йиллигида тайин этилган. Анъанага мувофиқ, ҳозиргача Нобель мукофотини Осло шаҳрида Норвегия қироли ва унинг оила аъзолари иштирокида Норвегия Нобель мукофоти комитети раиси тақдим қилади. Лауреатга диплом, медаль ва пул мукофотига чек берилади. Дунё мукофотини айрим шахслар ёки расмий жамоат ташкилотлари ҳам олишлари мумкин. Мукофот топширилган кун Стокгольмда Нобель зиёфати банкет уюштирилади. Унда Швеция қироли ва қироличаси иштирок этади. Швеция давлат раҳбари ҳам ташриф буюрадилар. Таниқли олимлар ва жамоат арбоблари ҳам ҳозир бўладилар. Нобель мукофотига кўп йиллар давомида Альберт Эйнштейн, Лев Ландау, Пётр Копица, Мария Кюри, Илъя Мечников, Иван Павлов, Генрик Сенкевич, Иосиф Бродский, Борис Пастернак, Александр Солженицин, Иван Бунин, Тереза она, Теодор Рузвельт ва бошқалар сазовор бўлишган.