Али Чориев 60 ёшда!
Актёр, режиссёр, продюсер, филология фанлари номзоди, Ўзбекистон Республикаси "Кинематография фидокори", "Санъат ва маданият фидокори" кўкрак нишони соҳиби, Тожикистон "Санъат ва маданият аълочиси", Эрон ислом Республикаси Абу Али ибн Сино халқаро фонди кўкрак нишонлари соҳиби, ўз соҳасининг ҳақиқий фидойи жонкуяри – Али Деҳқонович Чориевни таваллуд топган куни билан табриклаймиз. Али Чориевга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, тинчлик-хотиржамлик, ижодий муваффақият тилаймиз.
Маълумот: Али Чориев 1965 йилнинг 21-апрель куни Бухорода туғилган.
У 40 йилга яқин ижодий фаолияти давомида 100 га яқин фильмларда актёр, режиссёр, ижрочи продюсер, продюсер, картина директори сифатида иштирок этиб, Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Россия, Эрон, Ҳиндистон, Германия, Франция, Австрия, Жанубий Корея, Озарбайжон ва бир қатор мамлакатлар киноижодкорлари билан ҳамкорлик қилган ва ҳамкорлик ишлари давом этмоқда.
Ўғли – Меҳрибон Ализода ҳам ота йўлидан бориб, Ўзбеккинода хроника ва документал фильмлар бўйича режиссёр вазифасида фаолият юритиб келмоқда. Қизлари ҳам нуфузли ташкилотларда ишлашади