Гулчеҳра Жамилованинг Наврўз табриги
Ассалому алайкум, қадрли ҳамкасблар! Наврўз байрами барчамизга муборак бўлсин! Бу кун янгиланиш ва умид рамзини ифодаловчи, кун ва тун тенглашган, шарқона янги йилимиздир. Қалбингизда ҳамиша ижод ва илҳом жўш урсин. Сизларга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва ишларингизда муваффақият тилайман. Ҳар бир янги ижод маҳсулингиз қувонч ва мамнуният келтирсин, ижодингиз эса томошабинларни хурсанд қилишда давом этсин.
Ҳурмат билан, Ўзбекистон халқ артисти – Гулчеҳра Жамилова.