Гулистон Жабборовага табрик
1 Февраль – «Шуҳрат» медали соҳибаси, Самарқанд вилоят мусиқали драма театрининг тажрибали ва маҳоратли актрисаси – Гулистон Музаффаровна Жабборова таваллуд топган кун! Гулистон Музаффаровна, доимо соғ-саломат бўлинг, бахт, саодат ва омад ҳамиша ҳамроҳингиз бўлишига тилакдошмиз! Келажакдаги хайрли ва ижодий ишларингизга файзу барака ва улкан муваффақият тилаймиз!
Самарқанд вилоят мусиқали драма театрининг ижодий жамоаси.
Маълумот: Гулистон Музаффаровна Жабборова 1970 йилнинг 1 февраль куни Самарқанд вилоятидаги Пахтачи туманида туғилган. Маълумоти олий. Мусиқали драма актёри.
1987 йилда Тошкент давлат Театр ва рассомлик санъати институтининг мусиқали драма ва кино актёрлиги факультетида ўқиш билан бирга, Абдулҳамид Мажидий номли ўзбек драма театрида ўз фаолиятини бошлаган. Истеъдодли мусиқали театр ва кино актрисаси. Ширали овоз соҳибаси.
Ўтган йиллар давомида А. Мажидий театри саҳнасида турли хилдаги характерли ролларни маҳорат билан ижро этган. Жумладан:
Саодат («Давр ўғлони»), Студент қиз («Нисо холанинг ҳисоби»), Дилором («Сўнгги қўнғироқ»), Қозоқ қиз (“Шум бола”), Инобат («Ниҳолларни эгманг!»), Нодира («Фиғон») Гуландом («Тўй ўрнига томоша»), Она («Замон ўғлони»), Ноп-нозикхон («Қўшнилар»), Чинора (“Диёнатга хиёнат”), Ойниса (“Берк кўча”), Гулрух (“Армон”), Зуля (“Оқ қуш”) роллари шулар жумласидандир.
Шунингдек, бир қанча болалар спектаклларидаги роллари ҳам ёш томошабинлар томонидан илиқ қарши олинган.
Булар Жодугар («Қутқарилган қуёш»), Ялмоғиз («Машмаша»), Тулки («Сеҳрли телпакча»), Она эчки («Йиртқич бўри панд еди») кабилардир.
Гулистон Жабборова 2004 йилдан буён Ҳ. Олимжон номидаги Самарқанд вилоят давлат драма ва мусиқа театрида олий тоифали вокал артисти вазифасида ишлаб келмоқда.
У қисқа давр ичида ўзининг роллари билан Самарқандлик томошабинлар қалбини ҳам забт этди. Жумладан:
Саломат (“Қор одам”), Соттихон («Сиртмоқ»), Маъсума (“Хотинимнинг уч ошиғи”) Она («Оналар алласи»), Гулнора («Гулнора ва Шаҳзода»), Бибихоним («Буюк Темур»), Гўянда («Бир ўлиб кўрай-чи»), Мавлюда Шакировна (“Кампир топайми, дадажон?”), Ёвузлик онаси (“Қутқарилган қуёш”), Ялмоғиз (“Қорбобонинг халоскори”), Фотима (“Ҳижрон”) Офоқой ("Машраб") каби образлари томошабинлар томонидан яхши кутиб олинган.