Мардлар қўриқлайди Ватанни

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида Ўзбекистон республикаси мудофаа вазирлиги билан хамкорликда Ўзбекистон куролли кучлари ташкил топганининг 29 йиллиги хамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан "Мардлар қўриқлайди Ватанни" деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси подполковниги - Рашид Аҳмадалиев, Тошкент шаҳри "Жангчи фахрий бирлашмаси" раиси, истеъфодаги подполковник - Рустам Султонов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Республика "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси, шоир, истеъфодаги подполковник - Зикрилла Неъматов, Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театри актрисаси, "Меҳнат шуҳрати" ордени соҳибаси - Маъсуда Отажонова, Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театри актёри - Баҳром Болтаев ва Ўзбекистон Ресрпубликаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбийлари иштирок этишди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, "Ниҳол" мукофоти совриндори - Дилфуза Раҳимова шўх-шодон ва ватанпарварлик ҳақидаги, шунингдек, Гулчеҳра Шаҳобиддин шеърларига басталанган қўшиқлари билан иштирокчиларни хушнуд этди.
Ушбу байрам барчага муборак бўлсин!
Ушбу байрам барчага муборак бўлсин!
Гулчеҳра Ибрагимова - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасининг етакчи мутахассиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира.









Чоп этилган: | 13-01-2021, 06:16 |
Бўлим: | Табриклар |
Мақола муаллифи: | Мумтоз Шаҳобиддин |
Кўрилган: | 1 620 |
Изоҳлар йўқ. Биринчи бўлинг!
Изоҳингизни киритинг