Озодбек Назарбеков таваллуд топган кун


   Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти - Озодбек Назарбековни таваллуд топган куни муносабати билан муборакбод этамиз.
    Озодбек Назарбековга соғлик, узоқ умр, оилавий тотувлик, ижодий ва ижобий парвозлар тилаб қоламиз.

    Маълумот учун: Назарбеков Озодбек Аҳмадович - 1974 йилнинг 7 май куни Андижон вилоятидаги Шаҳрихон туманида туғилган. Таниқли Ўзбек қўшиқчиси, Ўзбекистон халқ артисти (2010 й.) ва Қорақалпоғистон халқ артисти (2012 й.).
    2007 йилда Ўзбекистон давлат санъат институтини тамомлаган. 2002 йилдан 2008 йилгача „Ўзбекнаво“ эстрада бирлашмасида яккахон хонанда сифатида фаолият юритган. Хонанда Муҳриддин Холиқовнинг таниқли шогирдларидан.
   2006 йилдан Республика миқёсидаги давлат тадбирларида: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Наврўз умумхалқ байрами ва Мустақиллик тантаналарида фаол иштирок этиб келмоқда. Республикамизнинг барча вилоятларида ўзининг яккахон концерт дастурларини намойиш этган. Сўнгги йилларда хориж мамлакатлари — АҚШ ва Россияда ҳам гастрол сафарларини уюштирган.
   2008-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ашула-рақс ансамбли хонандаси сифатида фаолият юритган.
    2017 йилнинг июл-август ойларида „Ёшлар“ телеканали директори вазифасида ишлаган.
   2017 йилнинг 10 август куни Ўзбекистон маданият ишлари вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Шунингдек, „Ёшлар“ телеканали бош продюсери вазифасида ҳам ишлади.
    2018-2020 йилларда — Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари.
    2020 йил 22 январдан — Ўзбекистон Республикаси маданият вазири лавозимида ишлаб келмоқда.

Мукофотлари:
• 2007 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган.
• 2010 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонига сазовор бўлди.
• 2010 йил „М&ТВА 2010“ тақдимотининг „Йилнинг энг яхши эркак хонандаси“ мукофотини қўлга киритган.
• 2012 йилда Қорақалпоғистон халқ артисти унвони билан тақдирланган.
• 2014 йилда "Эл-юрт ҳурмати" ордени берилган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот