Севара Назархон таваллуд топган кун


  Севара Назархон - ўзбек қўшиқчиси, актриса, мусиқачи ва қўшиқлар муаллифи. У 1976 йилнинг 23 Декабрь куни Андижон вилояти, Асака шаҳрида дунёга келган.
  Шоу-бизнесдаги илк фаолиятини таниқли продусер ва мусиқачи Мансур Тошматов бошчилигидаги Сидерис гуруҳида бошлаган. Тўрт қиздан иборат гуруҳ тезда танилган, аммо у яккахон қўшиқчи сифатида кўпроқ муваффақият қозонди.
  Ўзбек эстрадасида Севара Назархон номи 1999 йилда кириб келди. Муҳаммад Юсуф шеърига басталанган "Юр муҳаббат" қўшиғи унга омад олиб келди. 2000 йилдаги илк "Кўргим келар" албомидан жой олган қўшиқлари ҳамон катта аҳамиятга эга. 2001 йил бошидаги "Тушим" ва "Унутгин" қўшиқларига ишланган клиплари ўзининг замонавийлиги билан барчанинг диққатини тортди. Сетора гуруҳи билан куйланган "Дугона", Абдулазиз Карим билан куйланган "Ягонам ўзинг" қўшиқлари ҳақиқий машҳурлик келтирди. 2000 йил сентябрь ойида биринчи марта "Ниҳол" Давлат мукофотига Тоҳир Содиқов, Дилфуза Раҳимова, Сетора гуруҳи қаторида сазовор бўлиб, тантанали маросимда "Миллатлар" қўшиғини ижро этди. 2001 йил 31 август куни Мустақиллик майдонида бўлиб ўтган Истиқлолнинг 10 йиллик тантаналарида Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб "Улуғимсан Ватаним" қўшиғини ижто этиб, ҳақиқий истеъдодини намоён этди. 2002 йилда ижро этилган "Ватан бу" композисияси ҳам олқишларга сазовор бўлди. Севара Назархон 2000 йилдан бошлаб Лондондаги Универсал Мусиc студияси ҳамда дунёга машхур хонанда ва продюсер Питер Габриел билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. 2003 йилдан бошлаб халқ қўшиқларини поп-фолкс йўналишида ижро эта бошлади. Унинг ўзбек халқ қўшиқларининг дунё миқёсида янграшига қўшаётган ҳиссаси беқиёсдир. 
   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.08.2002 йилдаги Фармони билан Севара Назархонга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони берилган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот