Зебинисо Холиқованинг Янги йил табриги
Ассалому алайкум дўсту биродарлар ва қадрли мухлислар! Янги йил ҳаётингизга ёрқин ва шоду хуррам кунларни келтирсин! Барчангизга ушбу Янги йил оилавий тотувлик, саломатлик, кутилмаган совғалар ва хушхабарлар келтиришини тилайман! Ҳаётдан завқ олиб, қувониб, табассум қилиб яшанг, зотан бу йил ўтганидек, ўткинчи дунё ташвишланишимизга арзимайди - кўнгилсизликларни кулиб қарши олайлик! Ҳар биримиз ўзимиз севган машғулот билан банд бўлсаккина ишимиз унумли бўлиш баробарида ўзимизга завқ бағишлаб, бошқаларга ҳам нафимиз тегади.
Театрларимиз мухлисларга лиммо-лим бўлсин!
Ҳаммага бахтли лаҳзаларни тилаб қоламан.
Ҳурмат билан - Ўзбек Миллий академик драма театри ва кино актрисаси - Зебинисо Холиқова.