Шавқиддин Ғаниевга табрик
Ўзбекистон Миллий матбуот маркази раиси - Шавқиддин Ғаниевни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
Шавқиддин Ғаниевга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ишларига улкан ривож тилаб қоламиз!
Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.
Маълумот: Шавқиддин Ғаниев 1971 йил 13 январь куни Самарқанд вилоятининг Пойариқ туманида туғилган. 1996 йил Тошкент Давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини, 1997 йил Ҳиндистон Оммавий ахборот воситалари институти, 2002 йил Тошкент Давлат юридик институтини тугаллаган.
Журналистик фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг “Қонун ҳимоясида” журналида бошлаб, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва Жамият қурилиши академиясининг (ҳозирда Давлат бошқаруви академияси) “Нашр ва матбаа” бошқармаси бошлиғи, академиянинг “Академ-хизмат” шўъба корхонаси директори, “Академия” нашриёти директори муовини лавозимларида иш олиб борган.
2010 йилдан Ўзбекистон Миллий матбуот маркази раиси сифатида фаолият кўрсатмоқда.