ФАОЛИЯТШУНОСЛИК ФАНИ


ФАОЛИЯТШУНОСЛИК ФАНИ - МАЪНАВИЙ ТАҲДИДЛАРГА 
ҚАРШИ КУРАШНИНГ ЗАМОНАВИЙ МЕХАНИЗМИ СИФАТИДА

  "Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади. Биз мафкура деганда, аввало, фикр тарбиясини, миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбиясини тушунамиз. Улар халқимизнинг неча минг йиллик ҳаётий тушунча ва қадриятларига асосланган, – деди давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев.
  Маълумки, бугун дунёда кескин кураш ва рақобат ҳукм сурмоқда, манфаатлар тўқнашуви кучаймоқда. Глобаллашув жараёнлари инсоният учун беқиёс янги имкониятлар билан бирга кутилмаган муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Миллий ўзлик ва маънавий қадриятларга қарши таҳдид ва хатарлар тобора ортмоқда. Фақат ўзини ўйлаш, меҳнатга, оилага енгил қараш, истеъмолчилик кайфияти турли йўллар билан одамлар, айниқса, ёшлар онгига устамонлик билан сингдириляпти".
  Тарбияда танаффус бўлмайди, дейди халқимиз. Лекин, маънавий-маърифий ишлардаги узвийлик ҳозирча бундай эмас. Бу борада боғча, мактаб, олий таълим, маҳалла – ҳар бири алоҳида иш олиб боряпти.
  Шу боис маънавий-маърифий ишларнинг ягона тизимини яратиш, хусусан, ўғил-қизларни болалигиданоқ билимли ва фазилатли этиб тарбиялаш, бунинг учун мактабгача таълим муассасалардан бошлаб,, мактаблар, ўрта махсус ва олий таълим даргоҳларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича  давлатимиз раҳбари томонидан кўрсатмалар берилди.
  Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунида давлат томонидан амалга ошириладиган ҳамда ёшларни ижтимоий жиҳатдан шакллантириш ва уларнинг интеллектуал, ижодий ва бошқа йўналишдаги салоҳиятини камол топтириш учун шарт-шароитлар яратилишини назарда тутадиган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий чора-тадбирлар тизими белгилаб берилган бўлиб, бу сиёсатни амалга оширишда жамиятимизнинг барча соҳа ва табақалари, фуқаролари қатнашиши кўзда тутилади.  Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ этиш маркази мутахассислари таклиф этаётган Фаолиятшунослик фани – инсон фикри тарбиясини таъминлашга кўмаклашувчи, аниқроғи фикрий лойиҳалаш маданиятини шакиллантирувчи фан сифатида дунёга келмоқда ва маънавий таҳдидларга қарши курашнинг замонавий механизми сифатида” унверсаль ва  методик фан йўналиши сифатида эътиборга молик эканлигини таъкидлаш мумкин. 
  Марказ томонидан ташкил этилган “Олий таълим ислоҳотлари: ютуқлар, муаммолар, ечимлар” мавзусида ўтказилган Республика илмий-амалий анжуман қатнашчилари ҳам Фаолиятшунослик фани ва касбий йўналишига ҳам қизиқиш билдирдилар. Анжуманда олий таълими тизимини модернизациялаш, янгиланган давлат таълим стандартлари асосида малака талабларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш, олий таълим муассасаларида фанларни кредит-модуль технология асосида ўқитиш ва ўқув жараёнларни лойиҳалаш ўқув мақсадларини аниқлаштириш ва уларни топшириқларга айлантириш технологиялари ҳамда янги авлод ўқув адабиётларини яратиш механзмлари, олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг халқаро рейтинг ва индекслар бўйича белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш масалалари муҳокама қилинди.
  Олий таълим тизимини илғор хорижий ва республикадаги тажрибалар асосида ривожлантириш ва бозор иқтисодиёти ривожланган демократик давлатлар таълими даражасига кўтариш мақсадида педагогик технология ва унинг тамойиллари асосида ўқув жараёнларни лойиҳалаш, уларни қўллаш усуллари ва йўллари, амалиётга жорий этиш восита ва механизми ҳамда олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг халқаро рейтинг ва индекслар бўйича белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш механизмлари ишлаб чиқилади.
  “Фаолиятшунослик” фанининг долизарблиги ҳақида фикр юритсак, дунё стандартлар талабларига жавоб бера оладиган узлуксиз таълимни ташкил этишда бу методик фаннинг аҳамияти беқиёсдир.Фаолиятшунослик фан йўналиши узлуксиз таълимнинг барча йўналишларига т адбиқ этилиши билимлар узвийлигини таъминлайди. Рақобатбардош мутахассислар тайёрлашда асосий пойдевор бўлиб ҳизмат қилади. 
  Маълумки, ХХI асрда кашф этилган ва ихтиро қилинган ишланмалар, янги технологияларнинг, айниқса, ахборот технологияларининг инсоният фаолиятида кенг қўлланиши, фикрий ғояларни моддийлаштириш билан боғлиқ бошқа технологияларнинг татбиқ этилиши, ақилли технологиялар ва синергетика, акемалогия, сингуляр билимларнинг ривожланиши натижасида “лойиҳалаш маданияти- фаолиятшунослик” атамасини “фаолият” атамасига ўзгартирилишини тақазо этмоқда.
  Янги фан йўналишини эса “ФАОЛИЯТШУНОСЛИК” деб номланиши мақсадга мувофиқ келади. Фан предмети сифатида инсон фаолияти билан боғлиқ учта унивесаль йўналиш бирлаштирилиши назарда тутилади.
1. Лойиҳалаш маданияти, фаолиятшунослик таълими, тарихи, назарияси, принциплари ҳамда уни ташкил этиш асослари
2. Касбларнинг технологик асослари. Ахборот технологияларининг ривожланиши ва қўлланиш услублари.Бошқа технологик ишламалар.
3. Сингулярлик, синергетика, акемология асослари.Кашфиёт ва ихтиролар яратишнинг тарихий зарурати, келажакни лойиҳалаш, инсон фаолиятини лойиҳалашнинг назарий асослари.
  Шу ўринда янги ўқув предмети мақсадидан келиб чиқиб, назарий ва амалий натижаларни умумлаштириб, “ФАОЛИЯТШУНОСЛИК” фани моҳиятини қуйидагича таърифлашни таклиф этамиз: “ФАОЛИЯТШУНОСЛИК” - инсон фаолиятини лойиҳалашнинг технологик жиҳатдан мақсадга мувофиқлик ва табиий уйғунлик методи демакдир.”
  Ушбу таърифимиз инсон фаолияти билан боғлиқ моддий ва маънавий оламни қамраб олади. Энди инсон маълум бир мақсадда ўз фаолиятини лойиҳалайди. Бунда инсон нарсалар оламини эмас, балки нарсалар олами муҳитини яратиш учун ўз фаолиятини лойиҳалашнинг технологик яхлидлик ва табиий уйғунлик методига мурожаат қилади. Лойиҳалаш маданиятига эса таълим-тарбия туфайли эришилади. Фаолиятшунослик таълимининг моҳияти шундан келиб чиқади. “Фаолиятшунослик” таълими инсон ҳаётий фаолиятини лойиҳалашнинг технологик жиҳатдан мақсадга мувофиқлик ва табиий уйғунлик методини ўрганиш ҳақидаги билимлар демакдир”.
  “Тарбия педагогика, яъни бола тарбияси фани демакдир. Боланинг саломат ва саодати учун яхши тарбия танни пок тутмак, ёш вақтида маслакни тузатмак, яхши хулқларни ўргатмак табиблардек кабидурки,табиб хастанинг баданидаги касалига даво қилгани каби тарбиячи боланинг вужудидаги жаҳл маразига “яхши хулқ” бериб катта қилмоғи лозимдир, -деб ёзган эди Абдулла Авлоний,- ... Ахлоқимиз биносининг гўзал ва чиройли бўлишига тарбиянинг зўр таъсири бордир. Баъзилар тарбиянинг ахлоққа таъсири йўқ, инсонлар асл яратилишида қандай бўлсалар, шундай ўсарлар, табиий ўзгармас, деб айтадилар. Лекин бу сўз тўғри эмасдир. Чунки тарбиянинг ахлоққа албатта таъсири бўлади. “Бешикдан то мозорга боргунча илм ўрган демишлар”. Ҳар бир миллатнинг саодати, давлатининг тинч ва роҳати кишиларнинг яхши ташаббусига боғлиқдир...”
  Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонида: “Ўзбекистоннинг 10 та олий таълим муассасаси 2030 йилга бориб халқаро ташкилотлар мингталигидан жой олиши керак”. Бу вазифа, бутун жамиятга куч бағишлаши тайин. Худди шу тарихий хужжатда: ”Узоқ истиқболдаги мақсадли вазифалардан келиб чиқиб, олий таълим тизимини ривожлантириш қуйидаги устувор йўналишлар асосида амалга оширилади:
- олий таълим билан қамровни кенгайтириш, олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш;
- таълим жараёнига рақамли технологиялар ва замонавий усулларни жорий этиш;
- олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишлари натижадорлигини ошириш, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, илм-фаннинг инновацион инфратузилмасини шакллантириш;
- маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар таъсирчанлигини ошириш;
- юқори малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнига кадрлар буюртмачиларини фаол жалб этиш каби ва бошқа белгиланган вазифаларни бажаришда “Фаолиятшунослик”, яъни фаолиятни лойиҳалаш фани ва йўналишига зарурат туғилади. Маънавий таҳдидларга қарши курашда бу фан методнинг аҳамияти беқиёс. Жумладан ҳужжатда: ”Маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар таъсирчанлигини ошириш бўйича қуйидаги тадбирлар амалга оширилиши белгиланган,талаба-ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббусни амалиётга татбиқ этиш, жумладан талаба-ёшларни маданият ва санъат, жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш, уларнинг компьютер ва интернет технологияларидан фойдаланиш саводхонлигини ошириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш, талаба-қизларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш; 
- олий таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халқ манфаатлари учун хизмат қилиш туйғуси билан яшайдиган баркамол авлод сифатида тарбиялашга қаратилган талаба-ёшларнинг маънавий-ахлоқий онгини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш;давлат ва жамият олдида турган муҳим вазифаларни ҳал этишда масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, юртпарвар, ташаббускор, замонавий билим ва кўникмаларни ўзлаштирган, инсоний фазилатларга эга ёшларни профессионал касб эгаси сифатида тайёрлаш, бу борада янгича ёндашувларни талаб этадиган таълим-тарбия усулларидан фойдаланиш вазифалари қўйилган бўлиб, бизнинг фикримизга кўра ана шу тизимли вазифаларни бажаришда Фаолиятшунослик фани машғулотлар учун методологик ва котализаторлик вазифасини ўтиши мумкин.
   Буюк қомусий олим ва файласуф Абу Наср Форобий (873-950) ўз фалсафий қарашларининг ўқ томири сифатида қуйидаги ғояни таъкидлайди: “Инсон камолати эзгуликда, одамларга яхшилик қилишдадир. Инсондаги бу фазилат умрининг охиригача давом этиб, юксалиб бораверади. Фақат унинг ўлими билан тўхтайди...” У ахлоқий фазилатлардан эҳтирослилик, довюраклилик, меҳрибонлик ва одилликни алоҳида тилга олади. Инсон тўла маънодаги комилликка эришиши учун ҳаётга ақл кўзи билан ёндошган ҳолда эзгу ишлар қилиши лозимлигини ҳам уқтиради. Шу тариқа файласуф ахлоқ билан хис-хаяжонга берилмасликни, ахлоқийлик билан ақл-идрок ўртасида қатъий боғлиқлик мавжудлигини таъкидлайди ҳамда комил инсон ва адолатли жамиятнинг инсонпарварлик ғояларини асослаб беради.Фаробий фалсафасининг асосий ғояси - ахлоқий комиллик ва билимдонлик инсон учун бахт эшикларини очади.
  Файласуфларнинг инсон фаравонлиги йўлидаги изланишлари, биз юқорида тилга олган ахлоқ ва билимдонлик масалалари бизнинг замонамизда ҳам ўз аҳамиятинги йўқотган эмас, аксинча янада кўпроқ аҳамият касб этмоқда. Буни жамиятнинг барча соҳаларида сезишимиз мумкин. Энг янги ва зарур ижодий касб ҳисобланган фаолиятшунослик ҳам бундан мустасно эмас. 
   Бозор иқтисодиёти ғоялари инсонпарварлик ва маданият ўлчовларини пасангидан чиқариб юбораётган бизнинг замонимизда кўп нарса касб эгасига,фаолиятшунослик соҳасида фикр юритсак, фаолиятшуноснинг дунёқараши ва эътиқод-ниятларига ҳам боғлиқ эканлигини дарров сезишимиз мумкин.
  Маълумки, фаолиятшуносликнинг улкан ижтимоий–маданий, инсонпарварлик салоҳиятини идрок қилиш, унинг концепцияси ва илмий асосларини ишлаб чиқиш, бу ижодий касбнинг моҳиятини тушунишга интилиш, бозор иқтисодиётининг ўта зиддиятли рақобатлари ва тижорат ғоялари авжига чиққан шароитларда, дастлаб Европа ва Америка архитекторлари, фаолиятшунослари томонидан амалга оширилган эди .
  Шарль ле Корбюзье, Вальтер Гропиус (Баухауз мактаби асосчиси) , Анри ван де Вельде, Алвар Аалто, Герберт Рид, Жон Глоаг, Жио Понти, Жордж Нельсон, Генри Дрейфус, Раймонд Лоуи, Томас Мальдонадо ва бошқа ёрқин шахслар ана шулар жумласидандир.
  Бизнинг мамлакатимизга фаолиятшунослик билан боғлиқ тушунчалар ўтган асрнинг 60 йилларида кириб кела бошлади. Аммо бизнинг худудимизда ўз анъаналарига эга бўлган фаолиятшунослик асослари халқ амалий санъати, меъморчилик, хунармандчилик, тўқувчилик, тикувчилик ва бошқа соҳалар қадим замонлардан бери тараққий этиб келган. Фаолиятшуносликнинг ўз фалсафаси ва ахлоқий асосларига амал қилинган.
  Фаолиятшунослик қай тариқа пайдо бўлган? Аввал инсон фикрида мақсад, ният, ғоя туғиладими ёки мавжуд нарсани қайта тарошлаш фикрими? Унинг асоси ғоями ёки нарсами? Албатта ғоя деб жавоб беришингиз мумкин. Аммо унинг ўлчови қаерда? Ғоя кўзга кўринмайди–ку? Уни аниқ сўз билан таърифлаш ҳам мушкул, унинг ўлчови ҳам йўқ. Агар фаолиятшунослик нарсадан юзага келса, нарсанинг моҳияти мукаммал эмас, уни охирига етказиш фаолиятшуносликернинг вазифаси, ўз навбатида ғоядан пайдо бўлса, унда нарсада мавжуд бўлган ғоянинг чалалигидадир.
  Шакл ва мазмун уйғунлиги тўғрисидаги фалсафий тушунчалар, умумяхлитликни акс эттирувчи қонуниятлар ҳаёт деб аталмиш муқаддас неъматни тартибга солиб туради. Инсон ҳаёт қонунларини секин-аста билиб бориши баробарида энг аввало ўзини кашф этади. Уни ўраб турган оламни ўрганиб боради. Мана шу неъматлардан фойдаланиш билан биргаликда уларни ҳам бойитади, шаклан тасаввур қилади, мазмунан тўлдиради, билган сари яна ҳам билгиси келади, аммо бу билимнинг охирига ета олмайди. Улуғ файласуф Аристотель айтганидек, “Мен шунча билим ўрганиб, ниҳоят ҳеч нарса билмаслигимни англадим”. Табиатан инсон ижодкор бўлади. Ҳар бир одам ўз билимини, тажрибасини, кўникмасини амалий ҳаётда қўллаш орқали ҳам жисмоний, ҳам руҳий қониқиш олишга интилади. Ожиз қолган пайтда эзгу мазмун ва мафтункор гўзал шакл бирлигидан ҳайратга тушади, акси бўлса, ҳафсаласи пир бўлади. Ана шу ҳиссиёт ва кечинмалар шоирларнинг сўзида, рассомларнинг тасвирида, ҳунармандлар яратган буюмларда акс этади. Юксак эстетик, завқу шавққа ёки нафрат ва ҳаяжонга сабаб бўлади. Инсоният тарихидаги санъат ва адабиётнинг буюк намуналарири ҳам ана шундай дунёга келган. 
Шу каби дурдоналардан бири, шеърият мулкининг султони Алишер Навоий “Хамса”сининг биринчи достони “Ҳайрат-ул аброр” асари ҳисобланади. У фалсафий-дидактик асар бўлиб, яхши одамларнинг ҳайратлари сифатида ибратли воқеалардан сўзлайди. Китобдаги “Сўз таърифидаким” деб номланган мақолатдаги қуйидаги мисраларга эътибор қаратамиз:
 Назмки мани анга марғуб эмас,
Аҳли маоний қошида ҳўб эмас.
  Ҳазрат Навоийнинг ушбу мисраларини ўқир экансиз, тартиб билан назмга солинган сўз, агар маъноси бўлса бебаҳо бойликка айланашини тасаввур қиласиз. Назмда ҳам асоси маънодир. Унинг шакли эса ҳар хил бўлиши мумкин. Яхши мазмунга эга бўлмаган шеър тушунган одамлар томонидан яхши баҳоланмайди. Ҳам яхши шаклга эга бўлган, ҳам гўзал маъно асосига қурилган шеър ҳақиқий шеър”.
  Алишер Навоий таъкидлаган шу фалсафий тушунча санъат, маданият, илм-фан ва бошқа соҳалардаги инсон ижоди ва ҳаёти билан боғлиқ жараёнлар, уни ўраб турган предметлар оламига, фаолиятшуносликга ҳам тааллуқлидир. Шакл эса ҳар хил бўлиши мумкин. Нарса ва буюмларнинг моҳияти эса уларнинг функциясида, яъни вазифасида акс этади.
  Ғарб мамлакатларида фан ва техника соҳасида бугунги куннинг талабларидан келиб чиққан ишламаларга нисбатан кескин норозилик ва зиддиятлар билан ёндашув юзага келди. Чунки катта даромад ортидан қувиб яратилган технологиялар оқибатида турли туман фалокатлар юз бераётганлигини одамлар яхши биладилар. Техника ютуқларини ҳаётга тадбиқ этиш натижасида одамлар катта даромад оладилар, қулайликларга эга бўладилар, тўкин сочинлик яратилади. Аммо шу билан биргаликда фаолиятшунослик  ишламалари ижтимоий ёвузликни кўпайтириб, одамлар дунёқарашида ғазаб ва нафрат уруғларини сочишга ҳам олиб келяпти. Фаолиятшунослар томонидан яратилиб, кўнгилсиз ҳодисаларга сабаб бўлган объектларнинг хануз фаолият кўрсатаётганлигига нисбатан нафақат ижтимоий нуқтаи назардан муносабат билдириш, балки сиёсий жиҳатдан ёндашувни талаб қилади. Фаолиятшунослик объектлари ва фаолиятининг фалсафий-ахлоқий масалаларига эътибор қаратар эканмиз унинг ҳуқуқий масалаларини ҳам билишимиз лозим бўлади.
  Тарихга назар ташлар эканмиз моддий ва маънафий маданият тубдан ўзгариб кетганлигининг гувоҳи бўламиз. Дунё ҳам, фаолиятшунослик ҳам бутунлай ўзгариб бормоқда. Ўтган асрнинг 70 йилларидан кейинги даврларда индустриаль технологиялар ўрнини постиндустриаль технологиялар эгаллади. Саноатнинг глабаллашуви маданият ва жамият билан янги зиддиятлар гирдобига ғарқ бўла бошлади. Ижтимоий-сиёсий, энергетик, экологик ва бошқа янги масалалар юзага келди, улардан янада долзарброғи антропологик масала, инсоннинг инсон шахси сифатида ўзлигини сақлаб қолиши масаласи кун тартибига чиқди.
  Ахборот коммуникация технологиялари борасидаги инқилоб, барча чегараларни йўқ қилиб ташлади, дунёни ягона ахборот-компьютер тармоғига айлантирди. Кўз ўнггимизда ахборий жамоатчилик уяли трансахборот тармоғига бирлашиб кетяпти. “Уяли маданият” тижоратдан тортиб билим олишгача, шопингдан тортиб, турли ўйинларгача, нимани ҳазм қилса, ўшани бир ямлаб ютмоқда. Ҳамма нарса виртуаль шаклга киряпти. Интернет тармоқларида тарқатилаётган фаолиятшунослик маҳсулотлари, сайтлар фаолиятшунослик, фотоаудио манбалар,кино–видео клиплар, ахборотлар, фильмларни тўлалигича фалсафий мукаммал, эстетик жиҳатдан муносиб, ахлоқий ва қонуний манфаатларимизга мос келади, деб айтиш ёки қабул қилиш мутлақо тўғри эмас. Хатто инсон руҳига таъсир қилиш ниятида, фойдали ахборот манбалари билан бир саҳифада фаолиятшунослик қилинган шов-шувли хабарлар, олди қочди ахборотлар, эротик ва ҳақоратли фото-видео тасвирлар кўнглингизни хира қилади. Уларнинг кўпчилиги эстетик жиҳатдан номақбул, хунук, қабиҳ нарсалардир.Уларни ҳам бемаза фаолиятшуносликерлар, аниқроғи фалсафий-ахлоқий жиҳатдан ғариб бўлган мутахасислар пул эвазига тақдим этадилар. Секин аста истеъмолчилар ҳам эстетиканинг олий ўлчови гўзаллик билан тубанликни ажратолмай қолишлари тўғрисида ўйга толади киши.
  Нарсанинг моҳияти ана шу нарсанинг ўзидагина акс этмайди, балки мазкур буюмга фаолиятшунос томонидан берилган образ, қиёфада ҳам акс этади. Буюмнинг моҳиятини англаш мазкур объектни ижтимоий-маданий турмуш образи сифатида қабул қилиш демакдир. Моҳият-идеал мазмун бўлса, ғоя эса объектдан олинадиган сўнгги натижа саналади. Нарса ва буюмларнинг маданият билан узвийлиги инсон ҳаёти учун муносиблик ва долизарблик ўлчовидир. Кўп ҳолларда фаолиятшунослар буюмлар инсонни шакллантирувчи омил эканлигини унутиб қўядилар. Демак фаолиятшунослик фалсафаси, аниқроғи эстетикаси талабларида белгиланган олий қадрият гўзалликни бадбашаралик билан, эзгуликни қабоҳат билан алмаштириб қўядилар.
 Биз илмий адабиётларда берилган фаолиятшунослик хусусиятларини санар эканмиз, фаолиятшуносликнинг асосий вазифаси фақат предметлар олами муҳитида буюмлар яратиш, уларнинг функционаллиги ва эстетик жиҳатларига эътибор бериш билан чекланиб қолаётганлигини сезишимиз мумкин. Ҳозиргизамон фаолиятшунослигининг муаммолари ҳудди шу ерда яширинган. Фаолиятшунослик энг аввало замон шароитлари ва талабларидан келиб чиқиши, жамиятдаги ўзгаришлар билан чамбарчас боғлиқлиги, ким ва нима учун, истеъмолчи турмушини янада яхшилаш учун фаолият юргазиши, бу ерда истеъмолча сўзи нафақат тижорий атама балки, фалсафий атама эканлигини ҳам таъкидлашимиз зарур. Ха, фаолиятшунослик назарияси ва ғояси гуманистик, инсонпарвар бўлмоғи лозим. 
  Диний – ахлоқий қарашларимизнинг ҳам фаолиятшунослик фалсафаси ва ғоясига таъсири ниҳоятда беқиёсдир. Абу Лайс Самарқандийнинг “Танбеҳул ғофилийн” асарида ёзилганидек, Набий (с.а.в.) айтадилар: Мўминнинг нияти унинг амалидан яхшидир”. Аҳли илимларнинг баъзилари бу ҳадис ҳақида шундай дейишади: “Чунки киши ниятининг яхшилиги учун савоб олаверади, гарчи амал қилмаган бўлса ҳам. Амалга эса ниятсиз савоб ололмайди”.
  Бир олим киши айтади: “Мўминнинг нияти амалидан яхшидир. Чунки нияти кўп, амали кам. У тирик экан, яхши амал қилишни ният этади, аммо у ўлгунча, яхши амални давом эттира олмайди”.
 Баъзилар дейишади: ”Чунки ният қалбнинг амалидир. Қалб маърифатнинг макони. Нимаики маърифат маконида бўлса, бошқасидан афзалдир.”
  Х1Х асрда яшаган немс олими ва рассом - фаолиятшуносликери Готфрид Зимпер ўзининг “Техника ва техтоник санъатлар ёки амалий эстетика” деб номланган фундементаль илмий иши билан Жаҳон фаолиятшуносликининг таниқли назариётчиси сифатида ном қозонган. 1860 ва 1863 йилларда мазкур китобнинг икки қисми нашр қилинди. Унинг учинчи китоби турли ижтимоий-сиёсий тартибларнинг санъатга таъсири масалалари тўғрисида бўлиб, уни муаллифнинг ўзи йўқ қилиб ташлаган эди. 
  Олим томонидан бўлажак фаолиятшунослик ғоялари учун тадбиқ этилган нарса – буюмлар шакли хусусиятларини белгиловчи сабаблар ҳақидаги таълимот ҳисобланади. Унинг фикрига кўра, табиатда шакл яралишининг тўрт шарти мавжуд бўлиб, улар органик ва ноорганик олам тараққиётининг турли босқичларида юзага чиқади. Мисқолларда ва кристалларда яширин ички симметрия хукумронлик қилади, ўсимликларда пропорциональ симметрия, миқдор симметрияси мавжуд, яъни масса оғирлигига нисбатдан, аммо вертикаль ҳолатида симметрия бўлмайди, жониворлар учун ҳаракат йўналишининг оғирлик кучи чизиғига нисбати шакл яралиши учун алоҳида аҳамият касб этади. Ички олами, нияти, ғояси гўзал одамнинг ташқи қиёфаси ҳам табиатдан чиройли бўлади.
  “Одам ҳар қандай ҳолатда ҳам, ҳатто билимларнинг юқори чўққисига чиққан бўлса ҳам инсонлигича қолмоғи зарур. Ҳозирги замон муаммоларидан энг муҳими ҳам, долзарби ҳам шу “,деб ёзган эди буюк адиб Чингиз Айитматов ўзининг “ Фудзиямага кўтарилиш” деб номланган асарида. Бугунги кунларимизда бу фикрлар, айниқса фаолиятшуносликерлар учун дастурул амал бўлмоғи зарур.
  АҚШнинг Филадельфия штатида доктор Майкл Гласснер томонидан бепушт ота оналар генларини чатиштириш йўли билан чақолоқ яратилди. Чақалоққа Леви Коннору деб ном қўйганлар. У уч ойлик бўлди. Олимнинг фахр билан айтишича, у ана шундай ота оналарнинг орзуларини рўёбга чиқаришда қанча маблағ ва асабларини эҳтиёт қилиб қолади. Фақат ўн икки минг доллар тўланса бас, орзулар ўшалади. Ўсимликларни уруғидан кўпайтириш, дурагайлаш, чанглатиш минглаб йилларки мавжуд, лекин хайвонот ва одамлар масаласида эҳтиётсизларча ўтказиладиган тажрибаларнинг оқибатлари қандай бўлади? Икки бошли одам, тўрт қўлли маҳлуқот ва бошқалар, худонинг ўзи кечирсин.
  “Ахлоқий тортишувларга қараганда тиббиёт анча илгарлаб кетди, -дейди доктор Майкл Гласснер, - шу боис тортишувлар кўп. Аммо бизни медицина соҳасидаги кашф этилмаган чўққилар кутиб турибди”. Бу борада шоирнинг болалар учун ёзган қуйидаги мисралари фикримизга киноявий якун ясайди:
Интернетдан ўқидим,
Мерлин Монро тирилган.
Америкада қариялар,
Ёш қилиб қайтарилган.
Товуқ гўшти ҳам сунъий,
Олма олган бутандан.
Буғдой дони қовундек,
Анор ясар маъдандан.
Одам хужайраларин,
Формуласин осганлар.
Англияда қўйлардан,
Нусха қилиб босганлар.
Энди ҳеч ким қаримас,
Ёшаради бувим ҳам.
Айтганларим баримас,
Минг дардга бордир малҳам.
Болакай сўзин тинглаб,
Доктор илҳоми жўшди.
Жиддийроқ тутиб ўзни,
Суҳбатга суҳбат қўшди.
Минг йилларки олимлар,
Бу жумбоқ сирин излар.
Ўстира олмай тишни,
Ёпмоққа ирин кўзлар.
  Фаолиятшуносликнинг миллий асослари ҳам тўғридан тўғри унинг фалсафий–ахлоқий асосларининг бир қисми ҳисобланади. Аниқроғи фаолиятшунослик фалсафаси асоси ҳам ана шу тушунчалар асосида дунёга келган. Шу боис бўлса керак, фаолиятшуносликнинг дастлабки йилларида, айниқса саноат фаолиятшунослиги миллийликни ва табиийликни инкор этгаган эди. У. Моррис ва модерн усталари бундай қарашларга қарши чиққан эдилар. Кейинги юз йилликлар давомида олис экзотик мамлакатларга ва услубларга қизиқиш кучайган бўлсада, аммо этник кастюм, турли миллатларга хос либослар, интерьерларни безаш асосан иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда урфга кирган эди. Фаолиятшунослик назариясига кўра, этник йўналишлар нафақат кўргазма залларининг безаклари, балки кундалик турмушда кийиш мумкин бўлган либосларни ҳам ўз ичига олади ҳамда фаолиятшуносликнинг долзарб йўналишларидан бири саналади. Этник фикрлаш нафақат халқ санъати билангина боғлиқ эмас, балки миллий ўзигахосликни идрок қилиш, экологик ёндашув, фолклорни ўрганиш масалалари ҳам этник йўналишларнинг бир қисми ҳисобланади. Бунда этник анъаналар, миллий услуб ва фольклорни бир биридан ажрата билиш лозим.
  Назарий жиҳатдан миллий услубдаги кастюм билан этник кастюм ўртасида маълум фарқлар мавжуд. Биринчиси миллий анъаналарга диққатини қаратади. Иккинчиси эса кўп ҳолларда миллий ўзигаҳосликка эътибор беради, этнографик муҳитнинг экологиясига ҳамда у ёки бу мамлакатнинг одатга айланган услубларини фаолиятшуносликерлик лойиҳаси учун асос қилиб олади. Этник услуб тарихан шаклланган миллий кастюмни қайта таъмирлашга интилмайди, балки инсон ва табиат узвийлигига асосланиб фаолиятшунослик лойиҳалари яратади.
  Хиппи анъанасида, услубида десак, тўғри бўлади, эркак ва аёл либосларида бутунлай фарқ қолдирмайди, бу либосларда этник услублар, кавбойларнинг либослари янги замон шахар этнографиясига мослаштирилаган ҳолда уйғунлашади. Улар ҳозир ҳам ўз долзарблигини йўқотган эмас.
  Умуман олганда фаолиятшунослик услублари инсоният тамаддунининг у ёки бу давридаги тарихий, миллий,эътиқод ва диний-ахлоқий қарашлар, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий,экологик, гуманистик, илмий-ҳуқуқий ёндошувларни ўзида жамлаб, фаолиятшунослик фалсафасини тўлдириб боради Аниқроғи ана шу фалсафа туфайли фаолиятшунослик объекти ғояси вужудга келаган ва лойиҳалар яратилган.
  Аляска ҳиндулари ва эскимосларининг миллий либослари, уй-рўзғор анжомлари, Африка ва Океания халқлари доҳийларининг безаклари ана шулар жумласидандир. Узоққа бормайлик, ўзимизнинг миллий ва этнографик анъаналаримизга Европа ва Узоқ Шарқ мамлакатларидаги қизиқиш ҳақида ҳам ана шундай фикрларни айтишимиз мумкин. Шуни ифтихор билан таъкидлашимиз мумкинки, минглаб йиллар аввал бўлганидек, ўзбек халқи либослари ва кастюмлари ҳозир ҳам ўз долзарблигини йўқотган эмас. Тўғри замонавий фаолиятшуносликерларимиз маҳаллий матоларимизнинг экологик фазилатларига эътибор қилар эканлар, фаолиятшунослик фалсафасини унутиб қўйиш ҳоллари ҳам кузатилади. Бу матолар айнан шу ўлка этнографиясига, экологиясига, анъаналарига муносиб тарзда дунёга келган. Усталар бу матоларнинг тўқилишиданоқ инсон танасига мос тарздаги либос бичими ва безакларини ҳисобга олганлар.Инсон ва табиат уйғунлигидаги гўзаллик уларнинг фалсафасига жо бўлган. Шу билан бирга миллий,диний, ҳудудий чекловларга ҳам жавоб бериши кўзда тутилган.
  Марғилон шойисининг довруғи қадим замонларданоқ етти иқлимга ёйилган. Савдогарлар Буюк Ипак Йўли орқали Юнонистон, Миср, Эрон ва Хитойга шойи матоларини олиб кетганлар. Европага сийдом, яъни бир рангли, улар олтинранг, кумушранг, қизил, яшил, сариқ, мовий ранглардан иборат бўлган. Хитой томонларда қора, кулранг, кук, яшил, оқ, олтинранг матолар турли нақшлар билан безатилган.
  Иқлими ўта қуруқ ва иссиқ бўлган Марказий Осиё мамлакатларида биз юқорида тилга олган шойи матоларга бир хил сийдом ранглар берилиши, нақш ва кашталар тикилиши, ёпиштирилиши, босилиши унинг табиий иқлимга мослги масаласини йўққа чиқарган. Ҳаридорларни ўзидан қочирган. Марғилон усталари ҳам гўзал, ҳам силлиқ, ҳам ранго ранг, ҳам арзон, кам меҳнат талаб қилинадиган ва шу билан бирга матоларни безашдаги барча унсурлар ўрнини босувчи безак яратганлар. Марғилон усталари ярим шойи матолар: атлас, адрас, беқасам, банорас, юпқа шойидан абрли атласлар тўқиганлар.”Абр” дегани форс тилидан ўгирганимизда “булут” деган маънони беради. Булутнинг қуёшни тўсиши, ола булут мўътадиллик иъном этиши, юпқали шабадапаранглик танага ором бағишлаши ва табиат ранглари, кмалак жилоси тенгийўқ эстетик завқ бериши ҳисобга олинган. Хон атлас қизларнинг гўзаллигига яна ҳам уйғунлашиб кетганлигини кўрасиз. Бор вужудининг ёпиб туриши, қуёш ва иссиқдан уни ҳимоя қилмоқда. Ранглар қизбола қиёфасига яна ҳам мафтункорлик ҳадия қилмоқда. Бу расмларда эса унинг акси. Агар қизлар ва аёллар либоси Европага мўлжалланган бўлса, атлас матоси ўз қимматини йўқотади. Бу расмдаги либосларни бизнинг шароитимизда кийиб бўлармикан? Маҳаллий фаолиятшунос усталар фалсафасининг мукаммаллигига тахсин ўқийсиз, албатта. Яқинда бир воқеа жуда катта бахсларга сабаб бўлди. Қамчиқ давонига улкан калишнинг ҳайкалини реклама сифатида қўйишди. У бутунлай тескари натижа берди.Нима бўлганда ҳам дизайн назариясини билмайдиганлар бу реклама белгисини қўйибдилар. Агар Қамчиқ давонига улкан от,дўппи,кийик, эчки тасвиридаги тимсоллар қўйилганда тузук таассурот берар эди. Қани энди бир тоғ тепалиги ўзбек дўпписи шаклида,қурилган уйлар дўппи гулини акс эттириб,тунда ёниб турса бошқа гап. Калиш ҳам бренд,аммо бир жуфт маҳси ёнида атиги 200 метр бўлса бас. Буни  эса тушуниш қийин ёки зудлик билан иккинчи оёғникини қурмасалар масхара ва ҳақорат белгисига айланади. Нега шундай ишларни кўриб берувчи экспертлар йўқ. Бу эса биз таклиф этаётган Фаолиятшунслик фанига келиб тақалади. Ҳарқалай калишни олиб ташлашди, деган  хабарлар пайдо бўлди.  Калиш ҳам лойсувоқ рамзи ўзбекларда. Ҳайдалиш рамзи. Унинг ўрнига "От етаклаган Отабек" ёдгорлиги қўйилса бир нави. Яхшиси Тоғлардан улкан "Ўзбек дўпписи бошқа гап",  майли камина ҳам ўтлаб кетмай. Эслаб қолинглар, Фаолиятшунослик фани, йўналиши бўлмас экан, ФАРОСАТ камроқ бўлаверади.Сув омборлари тошади, уйлар қоғоз қутига айланади, дарахтлар кесилади. Минг йиллик арчалар ўтин, минг йиллик чинорлар вассачўп бўлади.Атлас, дўппи, парчадан оёқ кийими тикилади. Дизайн назарияси, лойиҳалаш маданияти, фаолиятшунослик одатлари бузилади. Дид ва фаросатсиз истеъмолчилар пайдо бўлади. Калиш қамоқдаги одамлар меҳнатига кўйилган эди, деб каминага дашном берганлар ҳам бўлди. Агар бир жуфт калиш қадоқ қўлларда турганини акс эттирувчи рамз бўлганда бу инсон меҳнатига қўйилган эсдалик реклама бўлар эди. Мазкур мақоламизни тайёрлаётган пайтимизда  журналист Анвар Икром айнан Поп Наманган йўлларида белгилар ва рамзлар лойиҳасини яратиш борасида ижод қилаётган дизайнер-архитектор  Улуғбек Умаржоновнинг эскизларини юборди. Бу бошқа гап. Уларда ёш ижодкор фаолиятшунослик принципларида талаб этиладиган меъёрларга,ҳудуд ва халқ урф одатларини акс эттиришга ҳаракат қилган. Агар  мамлакатимизда фаолият олиб бораётган юз минглаб,касаначи,чевар,ҳунармандлар дизайнер меҳнатига мурожаат қилганларида маҳсулотларимиз дунё андозаларига мос бўлар эди. Минглаб одамларга иш ўринлари ташкил этиларди. Юртимизда Улуғбек Умаржонов каби иқтидорли дизайнер- фаолиятшуносларимиз кўп. Уларни тўғри мўлжал олишга рағбатлантириш лозим.
  Яна бир қизиқ мисолни келтирамиз. Унда ҳам мамлакатларнинг миллий минталитети фаолиятшунослик фалсафасидан ўрин эгаллаганининг гувоҳи бўласиз Лоуис Вуиттон компаниясининг Москвадаги Қизил майдонда бунёд этилган Кўргазма повильони ҳақида қизиқ воқеа юз берди. Ташқи кўринишдан у жамодон, ёки сандуқ шарклида қурилди. Унинг баландлиги 9 метр, энига 30 метр келадиган бу бинони Лоуис Вуиттон компанияси фаолиятшунослари князь Владимир Орловнинг тарихий соквеяжи шаклида бўлиб, у шу компанияга ўтган асрнинг бошларида буюртма қилинган эди. Кремлдек тарихий масканда жамодон шаклидаги бинонинг пайдо бўлиши жамоатчиликнинг эътирозига сабаб бўлди. Уни зудлик билан бузиб ташлаш талаб қилинди. Компания фаолиятшунослари жамадон деворига тортилган Россия байроғининг уч рангги реклама талабларига тўғри келмади деб ҳисобладилар. Аммо унинг бошқа ахлоқий нуқсонлари ҳам мавжуд эди. Биринчидан тарихий обидалар ва хотира ҳиёбонлари, черковлар ёнида реклама унсурининг осмонга буй чўзиши, реклама ҳақидаги қонун талабларини ва ахлоқий қадриятларни бузган. Иккинчидан рус ҳалқида тушкунлик кайфиятини “Чемоданное настроение” деган ибора акс эттиради. Ўзбекларда эса ишлар халта бўлди, деган гап бор. Демак ҳалқ оғзаки ижодини тушунмаслик аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлган. Учинчидан сиёсатдонлар томонидан ғарб қадриятлари намуналарини Давлат идоралари ёнида қад кўтариши эди.
  Умуман олганда этник ва миллий қадриятлар инобатга олинмаганлиги сабабли Кўргазма павильони зудлик билан бузиб юборилди. Тезкорлик билан Москва Бош Универсал Магазининг 120 йиллиги муносабати билан Қизил майдонда “Рождество ярмаркаси” ташкил этилиб, муваффақият қозонди.
  Фаолиятшунослик фалсафаси ҳақида фикр юритганда иқтисодий, ижтимоий, илмий–технологик асослар ва унга қўйиладиган касбий талабларни тилга олмасликнинг иложи йўқ. Инсон фаолиятининг барча жабҳаларида янги технологиялар қўлланилайтган бизнинг замонамизда баъзи ишламалар кўнгилсиз оқибатларга ҳам олиб келаётганлиги сир эмас. Чернобль АЭС ва Япониядаги Фукисима атом станциясининг табий офатдан зарар кўриши ва технологик хатолари дахшатли оқибатларга олиб келди, катта майдонларда радиация туфайли одамлар ва жониворлар ҳалокатига сабаб бўлди. 
  Ижодкорлик бу бузғинчилик эмас, балки яратувчиликдир. Шу туфайли одамлар технологиялардан инсон фаровонлиги учун фойдаланиш зарурлигини тушуниб етдилар. Амалиётда бизни ўраб турган бинолар, мебеллар,кийим кечак ва бошқа ҳамма нарсани амалда фаолиятшуносликерлар бунёд этадилар.Дунё экологик фожиалари инсониятни ўйга солмоқда. Кейинги ўн йилликларда Ғарбий Европа мамлакатлари энергия манбаларининг муқобил турларини излаб топишга, экологик тоза материалларни кашф этишга харакат бошлаган. 
  Германия оғир иқтисодий қийинчиликларга қарамай, 2025 йилгача мамлакат ҳудудидаги барча атом электр станцияларини ёпишга қарор қилган.
Экологик фаолиятшуносликнинг авангард вакилларидан ҳисобланган эр-хотин олимлар, Жон ва Ненси Тоддлар ҳисобланадилар. Улар 1982 йилдан бошлаб биотехнологияларни ишлаб чиқиш ва қуёш энергияси ва шамол ёрдамида ҳаракатга келадиган кемалар яратиш билан шуғулланадилар. Уларнинг технологиялар ва транспорт воситалари юзасидан ўз ёндашувлари мавжуд. Жон Тодд шундай деб ёзади: “Транспорт воситаларига экологик нуқтаи назардан баҳо бермоқ зарур. Технологиялар яхши ва ёмон деган тушинчалар доирасида баҳолашни зарур Уларни юқори ва қуйи деган тушунчалар билан тансифлаш мутлоқо нотўғри . Баъзи технологиялар ҳар икки ёндошувга мисол бўлади. Мисол учн автомобилни олайлик. У хавфли, кўп ёнилғи сарифлайди, атроф муҳитни ифлослантиради, бошқа томондан айнан автомобил одамларни бир-бири билан яқинлаштиради.” Ненси Тодд: биз автомобилни инкор этмаймиз, балки шу турдаги автомобилларнинг бўлишига қаршимиз 
  Ҳозирги даврда янгича саноат маданияти дунёга келмоқда. Яратишдан олдин, лойиҳалаш давридаёқ ушбу буюмнинг қандай бузиб олинишига ҳам ҳисобга олинади. Яшил кимё қўлланилади ва чиқидларсиз, табиий имкониятларга асосий диққат йўналтирилади. Шулардан келиб чиқиб, замонавий экофаолиятшунослик принциплари доираси кенгаяётганлигини, унинг технологиялари эса янги фалсафий фикрларга суянаётганлигини таъкидлашимиз мумкин .Мана улардан баъзилари:
• буюмни эмас, буюмнинг яшаш даврини лойиҳаланг;
• имкони борича табиий материаллардан фойдаланинг, сунъий материаллардан қочинг;
• энергия сарфини камайтиринг;
• буюмнинг чидамлилигини таъминланг;
• буюмни эмас, уни қандай қўллашни лойиҳалаштиринг;
• материалларни ишлатишда ўта тежамкор бўлинг;
• қайта ишлаш осон бўлган материалларни ишлатинг;
яратган буюмларингиздан, унинг материалидан қайта фойдаланиш мумкинлигига эришинг;
 Ундан ташқари фаолиятшуносликерлар предметлар олами муҳитини лойиҳалашда ноанъанавий, муқобил энергия манбаларини қўллашни ҳам хисобга олишлари зарур. Улар: 
• водороддан энергия сифатида фойдаланиш;
• шамол энергияси;
• энергия берувчи ўрмон хўжалиги чиқидлари ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари; 
• шаҳар аҳлат читқидлари;
• саноат ишлаб чиқариши ва қишлоқ хўжалик чиқидлари;
• қуёш иссиқлик энергияси ва бошқалар.
  Шу кунларда тез-тез Куёш энергияси бўйича Осиё форми ўтказилмоқда. Бу бежиз эмас албатта. Ўзбекистон олимлари, инженерлари, фаолиятшунослари муқобил энергия манбалари яратишда олдинги сафларда боришяпти, десак муболаға бўлмайди. Биринчи навбатда қуёш энергиясидан фойдаланиш асосий вазифа қилиб белгиланган. Чунки бизнинг мамлакатимизда қуёшли кунлар шимолда йилига 2000 соат, жанубда эса 3000 соатдан ортади. Бир сутка давомида 7-10 соат атрофида куёш чиқиб туради.
  Фаолиятшуносликнинг сиёсий ва хуқуқий асослари ҳам фаолиятшунослик фалсафаси ва ахлоқининг ажралмас қисми эканлигини юқорида қабул қилинган қонун ва хужжатлардан ҳам сезишимиз мумкин. Бизнинг мамлакатимизда ҳам Фаолиятшунослик-фаолият билан боғлиқ Қонун ишлаб чиқилиши ва қабул қилинишига эҳтиёж сезилмоқда.
  Фаолиятшунослик таълим тарбиянинг барча жабҳаларини эгаллаб олганлигини қайд этишимиз мумкин. Педагоглар ва психологлар ўз методларини такомиллаштирар эканлар “Лойиҳавий фикр юритиш” ёки "фикрий таълим" тушунчасини тез-тез қўлламоқдалар. Бу дегани замонавий одам бу яратувчи ва ижодкор инсон, у энг аввало оламга фаолиятшунос кўзи билан нигоҳ ташлайди. Уни ўраб турган олам янада гўзал ва қулай бўлишига интилади ва ана шу ғоя билан яшайди.
  Методологиядаги энг катта муаммолардан бири, замонавий фаолиятшунослик амалиётида ҳам тадқиқотчиларни ўйлантираётган масала – инсониятнинг энг буюк ютуғи ҳисобланмиш инсонпарварлик ғояси билан фаолиятшунослик ўртасидаги уйғунликни сақлаб қолишдан иборатдир.
  Бугун ҳаёт янгича фикрлаш ва ишлаш, миллий “ақл марказлари”мизни шакллантиришни талаб этмоқда. Афсуски, атрофимиздаги барча сиёсий-ижтимоий жараёнларни чуқур тушуниб, таъсирчан тилда етказиб берадиган таҳлилчи ва экспертларимиз жуда кам. Бундай вазиятда жамиятимизни маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилиш борасидаги илмий-амалий тадқиқотларни тубдан қайта кўриб чиқиш зарур, деб таъкидлади Президент Шавкат Мирзиёев.-Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир, – деди Шавкат Мирзиёев йиғилишда. – Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият.
  Дарҳақиқат,бу даъватни фаолиятшунослик фалсафасига асос қилиб олишга ҳаққимиз бор. Ёшларнинг маънавий оламини болалаликдан бошлаб эзгу ғоялар асосида шакллантириш ва камол топтириш, дунёга ҳайрат кўзи билан боқиб, ундан ўзгача маъно топиш, ёш кўнгилларда яралган гўзаллик уларнинг бутун ҳаётини яхши ишлар билан тўлдирувчи булоққа ўхшайди. Санъат ва адабиёт, халқ ҳунармандчилиги ҳамда миллий эзгу анъаналар фаолиятшуносликнинг инсонпарварлик ғоялари билан янада такомиллашишида асос бўлиб ҳисобланади.
  Буюк қомусий олим ва файласуф Абу Наср Форобий таъкидлаганидек, одамларга эзгулик ва яхшилик қилиш ниятида ўз билимини қўллай олган киши хақиқий комил инсондир.
  Фаолиятшунослик энг аввало, ёшлар авлод дилида гўзаллик ва эзгулик шаклларини яратади. Унинг илмий фалсафаси эса инсон қалбини маданият ва маънавият билан тўлдиради. Ахлоқи эса бахт ва омад эшикларини очади.

Дадахон  ЁҚУБОВ -  Ўзбекистон санъат арбоби.
2021 йил.

Адабиётлар:
1.Алишер Навоий “ Ҳайратул-аброр”. Тошкент Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 1989 йил.
2. Мосорова Н.Н.”Философия дизаина: социально-антропологические проблемы» Екатеринбург 2001.
3. Ковешникова А.Н. «История и теория дизаина». Учебник для вузов. Москва–2009
4. Шитикова И.Б. Экологическая ориентация дизаина в перспективах развития современной науки и техники./Современные наукоемкие технологии, 2007, № 1.
5. Pulos A. The American Design Adventure-Massachusetts Institute of Technology. USA.1988.
6. Американская философия искусства / Ред. Б. Дземидок, Б. Орлов, Екатеринбург, 1997.
7. Аронов, В. Р., Дизаин и искусство; М.: Знание, 1984.
8.Ванслов В. В., Проблема прекрасного, М., 2002  г.
9. Калаантар А. Проблема прекрасного. К истории и теории вопроса.- Ереван, 2003 г.
10. Этика: Словарь. Под ред. А.А.Гусейнова и И.С,.Кона.- М.: Политиздат, 2001г.
11.Шатин Ю.В, Рэймонд Лоуи. Техническая эстетика, 1987, № 3. The Designs of Raymond Loewy: Exhibition catalogue. Washington, 1975.
Royal Designers on Design. London, 19.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот