Халқаро Ёзувчилар куни
Халқаро Ёзувчилар куни (World Day of the writer) барча мамлакатларда ҳар йили 3 Март куни нишонланади. Бу байрам 1986 йилнинг 12-18 Январь кунлари бўлиб ўтган Халқаро PEN Club (International PEN Club)ининг 48-конгресси қарорига кўра таъсис этилган. PEN Club 1921 йил Лондонда ташкил топган. Ташкилот номи - қисқартма сўзлардан ташкил топган бўлиб, инглизча Poets — шоирлар, Essayists — очерклар ёзувчи, Novelists — роман ёзадиган адиблар сўзининг бош ҳарфларидан ҳосил бўлган.
Ташкилотни тузиш ғояси инглиз адибаси - Кэтрин Эми Доусон-Скотт (Mrs. C.A. Dawson Scott)га тааллуқли. International PEN Clubнинг биринчи президенти - Жон Голсуорси (John Galsworthy) бўлган. 1923 International PEN Clubнинг 1 Халқаро конгресси Лондонда бўлиб ўтган. У пайтларда пен марказлар дунёнинг 11 та мамлакатларида ташкил қилинганди. Бугунги кунга келиб, бу каби марказлар 130 мамлакатларда фаолият юритади.
Халқаро Ёзувчилар уюшмасининг мақсади ҳар бир мамлакатда ахборот ва сўз эркинлигига эришиш, давлатлараро ўзаро ахборот алмашишни эркинлаштиришдир.