Исаак Ньютон таваллуд топган кун


   Исаак Ньютон - 1643 йил 4 январь куни Англияда туғилган. Инглиз олими, хозирги замон табиатшунослиги асосчиларидан бири. Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1672 йилдан) ва унинг президенти (1703 йилдан). Кембриж университетини тугатган (1665). Илмий ишлари учун унга лорд унвони берилган (1705). Ньютон механика ва астрономиянинг назарий асосларини яратган.  Бутун олам тортишиш қонунини кашф қилиб,  дифференциал ва интеграл  ҳисоб асосларини ишлаб чиққан,  кўзгули телескопни ихтиро қилган.  У оптикага оид муҳим экспериментал ишлар муаллифи. У биринчи бўлиб ёруғликнинг тўлқин узунлигини ўлчаган. ”Негизлар” (1687) Ньютоннинг энг муҳим илмий асари ҳисобланади. Бу асарида Ньютон ўзидан илгари ўтган олимлар ва ўзи эришган илмий натижаларни умулаштирган ва классик физиканинг асоси бўлган Ер ва осмон механикаси системасини яратган ва осмон жисмларининг ҳаракат назариясини ишлаб чиққан. Классик механиканинг 3 та асосий ҳаракат қонунларини таърифлаган. У гидростатика ва гидродинамиканинг баъзи масалаларини қайта ишлаб чиққан. Ньютон математика соҳасидаги тенгламаларни ечиш усули ва интерполяция формуласини топган. 
   Ньютон 1727 йил 31 мартда вафот этган ва Вестминстерда дафн этилган.

Ўзбекистон  Миллий  Энциклопедияси. Т.,  2000.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот