Соғинсам отажоним, излайин қаерлардан?
СОҒИНСАМ ОТАЖОНИМ
НУРИДДИН БОБОХЎЖАЕВ шеъри.
ШЕРАЛИ ЖЎРАЕВ ижроси.
Соғинсам отажоним, излайин қаерлардан?
Соғинсам нур жаҳоним, излайин қаерлардан?
Ҳовлимиз саҳнасида излари қолганмикан?!
Ўғлимнинг ол юзида ислари қолганмикан?!
Ё кўзгу нигоҳлари пайт пойлаб, турганмикан?!
Соғинсам отажоним, излайин қаерлардан?!
Дастурхон ёзилганда неъматлар тўкилади,
Тикилиб ўлтираман юрагим эзилади.
Кўрай деб анорлар ҳам чокидан сўкилади.
Соғинсам отажоним, излайин қаерлардан?!
Соғинсам нур жаҳоним, излайин қаерлардан?!
Оқсоқол оталарга қуш каби талпинаман,
Кўрсам гар суратларин, сув каби қалқинаман.
Йиғламай яшайману, аммо кўп соғинаман.
Соғинсам отажоним, излайин қаерлардан?
Соғинсам нур жаҳоним, излайин қаерлардан?