ВАТАНИМ – ОНАМ


Абдукамол РАХМОНОВ
ВАТАНИМ – ОНАМ
(қасида)

Қалбингиз қўридан яралган нурлар,
Кўзимнинг гавҳари, жон-онажоним.
Ёрқин чеҳрангиздан таралган нурлар,
Тунларим чироғи – моҳитобоним,
Сиз менинг офтобим – ёруғ жаҳоним.

Умримнинг гулшани, ҳаётим боғи,
Сиз менинг боғбоним – мўътабар онам.
Босган изларингиз жаннат тупроғи,
Кўзимга суртаман, бош уриб ҳар дам, 
Сиз азиз, Сиз улуғ, буюк, муаззам. 

Она эрур Она Ер, Она тупроқ –
Илк бора эшитган биринчи ингроқ.
У Онадир, Она Ер, Она тупроқ –
Кечалар бедор-у, кун-у тун уйғоқ,
Нур бўлиб йўлимни ёритган чироқ.

Нақарот:
Сиз – Ватан, У сизнинг табассумингиз,
Балки кўксингиздир – азим, мукаррам!
У алла, У меҳр, оппоқ сутингиз.
Сиз босган излар У, У менинг каъбам! 
Саждагоҳим менинг – Ватаним-Онам!

Сиз борки – ҳаёт бор, юрт бор, қўрғон бор,
Илму маърифат бор, сўз бор, виждон бор,
Ор-номус, ҳаё бор, дилда иймон бор.
Сиз билан нурафшон бу ёруғ олам,
Қиблагоҳим менинг – Ватаним-Онам!










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот