БУЛБУЛ БЎЛИБ...


 Фароғат ХУДОЙҚУЛОВА

БУЛБУЛ БЎЛИБ...

Саф-саф бўлиб бахт келаётир,
Тўп-тўп бўлиб кетаётир ғам.
Ўт чақнаган қалбларда бугун,
Озод шеърим янграр менинг ҳам.

Истибдоднинг аламли ёди,
Вужудларни музлатар бот-бот.
Қафасдаги эркнинг фарёди,
Кўр кўзларни очгандир, ҳайҳот.

Токи,  шамшир менинг сўзларим –
Нишонига кўксим тутарман.
Она тилим – латофатингни,
Булбул бўлиб куйлаб ўтарман.

Руҳи янглиғ аждодларимнинг 
Йўл кўрсатар – халқим тилаги.
Ўз тилимда чархланар тиғдай
Қайроқ овозимнинг юраги.

Саф-саф бўлиб бахт келаётир...










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот