Қишни ёмон кўраман...


Сулҳида Ёлғиз

Қишни ёмон кўраман жуда,
Қиш оқ мозор, оқарган мотам.
Ҳув дўппайган қабр остида
Совқотгандир мен каби отам.

Қиш- ястаниб ётган оқ асаб,
Увушиб, дилдираб ётаман.
Юрагимдан тошчалар ясаб,
Тирқишлардан қишга отаман.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот