БИРИНЧИ ҚОР


Бу тун Қорқиз халос армонларидан
Сиймин танин ҳарир либослар қучиб – 
Олис Ўрусия ўрмонларидан
Оппоқ гўбалаклар келарлар учиб.

Оқшом ўнгирларга қунишар беҳол,
Ёриша боради замин чеҳраси –
Илинжли кўнгилни уйғотган мисол
Суюк илоҳанинг сирли шарпаси.

Сўнг...
Узоқ кутдирган малак ийманиб,
Лабингга босгандай лабин беозор,
Бир ҳуркак бўса-ла сархушлар этиб,
Оҳиста қўйнингга кираверар қор...

Абдуқаюм Йўлдошев










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот