Юрий Никулин таваллуд топган кун (1921 - 1997)
Юрий Владимирович Никулин (18.12.1921, Смоленск вилояти — 21.8. 1997, Москва) — рус цирк артисти, киноактёр. Цирк санъатида машҳур масхарабоз сифатида танилган. 1982 йилдан Москва циркининг бош режиссёри ва директори лавозимида фаолият юритган.
Кинода 1958 йилдан суратга тушган: "Кавказ асираси", "Бриллиант қўл", "Ы операцияси ва Шурикнинг бошқа саргузаштлари", "Дарахтлар катта бўлганида", "Қароқчи чоллар" каби фильмларда комик роллар билан бир қаторда драматик образларни ҳам бирдай маҳорат билан ижро этган. У кинода яратган образлари орқали комик актёр сифатида шуҳрат қозонган.