Стивен Пол Жобс


   Стивен Пол Жобс ёки Стив Жобс (1955 йил, 24 Февраль —2011 йил, 5 Октябрь) - америкалик муҳандис ва тадбиркор,  Apple Inc. корпорацияси асосчиси ва директори бўлган. Стив Жобс ҳам кўп ишни бажара оладиган, ҳам ўзига тортадиган ишламли маҳсулотларни чиқаришда бир қатор янгиликларни киритган. Уни кўпинча бизнес тарихидаги энг муваффақиятли ва бошқаларга ўрнак бўла оладиган тадбиркор деб аташади. 
   Стив Жобс 1955 йил 24 Февраль АҚШда туғилган. Унинг ёшлик ва ўсмирлик йиллари шу ерда ўтган. Жобснинг ҳақиқий ота-онаси ёш талабалар бўлгани ва оила қурмагани учун гўдакни боқиб олиш учун бериб юборишади. Пол ва Клара Жобслар эса уни боқиб олади.
   Боланинг асл отаси Абдулфаттоҳ Жон Жандалий, Суриялик мусулмон, асл онаси Жоанна Симпсон эса америкалик. Улар кейинчалик оила қуради ва Жандалий сиёсий фанлар, Симпсон эса тилшунослик соҳасида фаолият юритади. Мона Симпсон, уларнинг қизи ва Стив Жобснинг синглиси, бугун таниқли адиба. Стив Жобснинг улар билан муносабати яхши эди.
  1974 йил Стив Жобс мактаб даврида танишган дўсти Стив Возняк билан яна учрашади ва унга бирга тижорат очишни таклиф қилади. Стив Возняк ўша пайтда HP (Hewlett–Packard) компаниясида ишларди. 1976-йил Жобснинг Фолксваген минибусини ва Вознякнинг дастурласа бўладиган калькуляторини сотиб, икки ўсмир Жобснинг уйидаги гаражда мантиқий плата (логиc боард) ясашади ва уни Apple I деб аташади. Стив Жобс биринчилардан бўлиб компьютерлардан фақат олимлар ва корхоналар эмас, балки ҳар қандай инсон фойдаланса бўлади, деган фикрни олға сурган.
  1977 йил икки дўст Apple II компьютерини ясашади ва унга клавиатура билан кўркам қути қўшишади. Ўша йили Стив ҳамкорлардан маблағ тўплайди ва «Apple Computer Co.» компаниясига асос солади. Apple II жуда муваффақиятли маҳсулот эди: 1982 йил Apple бир йилда 1 миллиард доллардан ошиқ савдо қилган тарихда биринчи компьютер компанияси бўлди. 1983 йил «Apple Computer Co.» олдин кўрилмаган тезлик билан АҚШнинг энг юқори компаниялари рўйхати сафига киради.
  1983 йил Apple Lisa деб номланган, асосан бизнеслар учун мўлжалланган компьютерни савдога чиқаради. Lisaда биринчилардан бўлиб экранда курсорни бошқарадиган „сичқон“ бор эди. Кейинроқ кенг оммага мўлжалланган Макинтош кучли компьютери чиқади. Макинтошда фойдаланувчининг график интерфейси (Graphical user interface, GUI) технологияси қўлланилган.
  1985 йил Стив Жобс ички низолар туфайли ўзи яратган компаниядан ҳайдалади. Жобс ўзи билан беш ишчини олиб NeXT деган янги ширкатга асос солади. 1986 йил Жобс Lucasfilm Ltd. деган компаниянинг компьютер бўлимини сотиб олади ва уни Pixar Animation Studios деб атайди. Пиксар компьютер анимацияси ўз соҳасида энг илғор компанияга айланади. Pixar 1995 йил "Ўйинчоқлар тарихи" (Toy Story) — тарихда биринчи маротаба бутунлай компьютерда ишланган фильмни чиқаради.
 1996 йил Apple NeXTни сотиб олади ва Жобс Appleнинг маслаҳатчиси қилиб тайинланади. Кейинроқ Жобс яна қайтадан Appleнинг бошлиғи лавозимига кўтарилади ва унинг раҳбарлиги остида компания оёққа тура бошлайди. 1998 йил Жобс кўп ҳисса қўшган iMac деган биттагина қисмдан иборат компьютер сотувга чиқарилади ва Appleнинг ишлари янада юришиб кетади.

iPod, iTunes, iPhone va iPad

   2001 йил Apple мусиқа тинглаш учун мўлжалланган iTunes дастурини чиқарди. Ўша йили портатив мусиқа плеери iPad сотувга чиқарилди. Бу маҳсулот бутун дунё бўйича харидорларга  манзур бўлди. Бу муваффақиятдан кейин iTunes мусиқа сотиб олиш сайти очилди. 2003 йил апрелда очилган бу сайтдан шу кунгача 10 миллиарддан ошиқ куй кўчириб олинди. 2007 йил кўп функцияли iPhone телефони, 2010 йил эса iPad планшет компьютер сотувга чиқарилди. Бу иккала маҳсулотлар ишлаб чиқилиши ва оммага татбиқ қилинишини Жобснинг шахсан ўзи фаол олиб борган.
  2003 йил Стив Жобснинг ошқозоности безида саратон пайдо бўлади. Даволанганидан кейин аввалига ўзини анча яхши ҳис қилади, лекин бутунлай тузалиб кетмайди. 2009 йил жигарини трансплантация қилдиради. Аммо соғлиғи ҳеч яхшиланмагач 2011 йил август ойида Эплнинг бош директорли (CЕО) лавозимидан тушади ва бошқарув комитетининг етакчиси қилиб тайинланади. Стив Жобс 2011 йил 5 Октабрда 56 ёшда ундаги саратон хасталиги туфайли нафаси тўхтаб, дунёдан кўз юмган.
  Америка Президенти Барак Обамага кўра, "Стив Американинг буюк ихтирочиларидан эди. У бошқача ўйлашга журъат қила олди, дунёни ўзгартираман деб ишонадиган даражада қатъиятли ва бу истагининг уддасидан чиқадиган истеъдодга эга эди".
 Microsoft раҳбари Билл Гейтс Стив Жобснинг технология дунёсига улкан таъсир кўрсатгани ва бу ҳали бир неча авлодларда акс этишини айтган.
  Гейтснинг сўзларига кўра, Стив Жобс билан ишлаганлар бу имкониятни ўзлари учун мисли кўрилмаган шараф деб биладилар.
   Нью Йорк мэри - Майкл Блумберг эса: "Америка даҳосидан айрилди. Уни Эдисон ва Эйнштейн билан бир қаторда эслашади", - деб айтган.
  Apple ширкатининг таърифида шундай дейилади, "Нурли заковати, ишқи ва иштиёқи саноқсиз янгиликлар манбаи эди ва бизнинг ҳаётимизни яхшилади, бойитди... Дунё Стив яшагани учун бугун яхшироқдир".
   Стив Жобс дунёга iMac компютери, iPod ва iPhoneларни тақдим қилди.
  Унинг ўлимидан бир кун аввал Apple ширкати янги iPhone 4S моделини эълон қилганди.
   Миллиардер, Apple муаллифи - Стив Жобс ўзининг сўнгги сўзи - ҳаётнинг мазмуни ҳақида қуйидагиларни ҳикоя қилган:
   "Ҳозир касалхонада ётиб, бутун умримни эсласам, менда мавжуд бўлган барча бойлик ўлим олдида ҳеч нарса эмаслигини ҳис қиламан.
   Ўзингизга муносабатингизни яхшиланг ва бошқаларга ҳам ҳурматда бўлинг.
   Вақт ўтган сайин 30$ ёки 300$ турадиган соатлар бир вақтни кўрсатишини ҳис қила бошлайсиз.
 150 000$ ёки 30 000$лик машина билан юрсак ҳам, мақсад ва масофа бир хил эканлигини, 300$ ёки 10$ шароб ҳам, бир хил “маза”ни ҳис қилишни бошлаймиз.
  Яшаётган 300 кв метр ёки 3000 кв метрли уй ичида барибир ёлғизсиз ва бошқалар билан тенгсиз. Сизнинг ҳақиқий бахтингиз - бу дунёги моддий нарсалар ўткинчи эканлигини ҳис қилиш.
   Самолётга биринчи класс ёки эконом классга чиқсангиз ҳам самолётингиз қуласа, сиз ҳам у билан бирга қулайсиз.
   Ҳақиқий бахт дўстингиз ёки бирор инсон билан чин дилдан суҳбатлашганингиздадир".

Музаффар МУҲАММАДНАЗАР тайёрлади.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот