Ҳамид Олимжон (1909 - 1944)


   Ҳамид Олимжон – ўзбек шоири, драматург, адабий танқидчи, XX аср ўзбек мумтоз шеърияти намоёндаси.
   Ҳамид Олимжон (ҳақиқий исми Ҳамид Олимжон Азимов) 1909 йил 12 Декабрь куни Жиззахда туғилган. Ёшлигидан онаси Комила ва бобоси Мулла Азимдан кўплаб халқ эртаклари, достонлари ва қўшиқларини тинглаб келган. Ёзувчи бўлиб, у фольклор йўналишига ҳам тўпловчи, ҳам тадқиқотчи сифатида юзланган.
  1918 йил Олимжон Жиззахда очилган тугалланмаган ўрта мактабга топширади, сўнгра Самарқандга ўқишга кетади. У ерда аввал билим юртда, кейин университетда таҳсил олади. Самарқанддаги ўзбек педагогика академиясини тамомлаган (1928 – 1931 йиллар).
  1928 йил Олимжоннинг “Баҳор” номли илк шеърий тўплами олам юзини кўради. Кўп йиллардан сўнг Ойбек ўзининг Ҳамид Олимжон ҳақидаги мақоласида ушбу тўплам номланишининг рамзийлигига урғу бериб ўтади. “Баҳор” номли тўплами шоир ижодининг баҳор палласини ўтаёганда нашрдан чиқди, дея изоҳлайди. Тўплам номига унинг кайфияти ҳам монанд: кўтаринкилик, ҳаёлийлик.
   Самарқандда таълимни олиб, Тошкентга келиши, Олимжон ҳаётидаги янги ва муҳим қадамни белгилади. Шоир Уйғуннинг хотираларидан: “Ҳамид Тошкентга менинг кетимдан кўчиб ўтди. Ночорлик ҳукм сурган даврлар эди: қоғозлар танқис эди. биз нашриётлардан олган узун қоғоз бўлакларига ёзардик, эҳтимол, шу сабабли, менда ҳам, Ҳамидда ҳам узун қоғоз тасмаларига ёзиш иштиёқи сақланиб қолган”.
  Олимжон газета ва журналларда журналист ва муҳаррир сифатида кўп ишлайди, лекин ўзининг адабиё фаолиятини ҳам давом эттиради. 1930 йиллан Олимжон “Ойгул ва Бахтиёр”, “Семурғ” каби бахшилар ижросидаги достонлардан илҳомланиб, йирик асарлар яратади.
  1939 йил Ҳамид Олимжон Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси масъул котиби этиб тайинланади ва ўлимига қадар, яъни 1944 йилги автоҳалокатгача ушбу лавозимни эгаллайди.
   Олимжоннинг шеърий ижодига М. Горький ва В. В. Маяковскийлар таъсир кўрсатган. Ҳамид Олимжон  - замонавийликни кенгроқ очиб беришга журъат қилган биринчи ўзбек шоирларидандир. Биринчи шеърий тўплами “Баҳор” 1926 йил нашрдан чиққан, аммо муаллифнинг иқтидори “Семурғ” (1939), “Ойгул ва Бахтиёр” (1938), “Диёр” (1939), “Бахт” (1940) каби достонларида намоён бўлди.
  Энг сара асарлари – “Зайнаб ва Омон” достони бўлиб, ўзида 30-йиллар ўзбек шеърияти хусусиятларини боғлайди (1938). Фашист Германияси билан бўлиб ўтган уруш йиллари “Роксананинг кўз ёшлари” (1944) достони, “Қуролни қўлга ол” (1942) шеърий тўплами, “Муқанна” (1942—1943) тарихий драмаси кабилар ёзилган бўлиб, юксак маҳорат билан ёзилганлигини таъкидлаш жоиз.
  Олимжоннинг адабиётшуносликка доир мақолаларида ўзбек мумтоз ва замонавий адабиёт муаммолари кўтарилади, адабиёт ва фольклор, рус ва ўзбек адабиёт билан узвийлик кўриб чиқилади: “Муҳаммад Амин Муқимий” (1938), “Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин» достони ҳақида” (1939), “Навоий ва бизнинг давримиз” (1940), “Салом, Пушкин!” (1937), “Толстой ва ўзбек халқи” (1938) шулар жумласидан.
 Ҳамид Олимжон А. С. Пушкиннинг “Кавказ асираси”, “Сув париси”, М. Ю. Лермонтовнинг “Бэлга”, М. Горькийнинг “Челкаша” каби асарларини ўзбек тилига таржима қилган.
   Тошкент метрополитен бекати ҳамда Қарши давлат педагогика институти Ҳамид Олимжон шарафига номланган.
   Шоир 1944 йилнинг 3 Июль санасида  автомобиль ҳалокатига учраб, вафот этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот