Абдумаъруф Қодиров: “Ота касбим тақдиримга айланди”
Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри актёри Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдумаъруф Қодиров илк бор 9 ёшида саҳнада “Семурғ” спектаклида кўзи ожиз нуроний чолнинг невараси ролини ижро этган.
“Театр – мен учун жуда муқаддас даргоҳ. Болалигимдан отам Ўзбекистон халқ артисти Воҳид Қодировнинг ва бошқа устоз санъаткорларнинг ижроларини кўриб катта бўлдим. Санъат қалбимдаги орзуларим қаноти бўлган. Ўзимни бошқа соҳаларда синаб кўриш хаёлимга ҳам келмаган. Мактабда ўқиб юрган давримдаёқ саҳнада ва бошқа тарбиявий соатларда турли ролларни ўйнаганман. Шу тариқа ота касбини танладим ва бу тақдиримга айланди”, дейди актёр.
Абдумаъруф Қодиров ижросидаги спектакллар:
“Одобнома”, “Қайнар хумча”, “Асорат”, “Топмасанг ҳай-ҳай, топмасанг вой-вой”, “Кел, дўст бўлайлик”, “От йиғлаган томонда”, “Виждон қўшиғи”, “Учар табиб”, “Минг бир кеча”, “Бир бор экан”, “Қирол буғи”, “Оловуддиннинг сеҳрли чироғи”, “Қарсилдоқ”, “Карлсон”, “Чоқ-чоқ мақтанчоқ”, “Чўп қўғирчоқ”, “Заҳарли томчилар”, “Пикник”, “Сичуандан чиққан меҳмон”, “Халфана”, “Янги йил саргузашти”, “Билбо бегинис”, “Жон-у дилим пишлоқ”, “Виждон”, “Кичкина Мук”, “Мешполвон”, “Абдунинг найранги”, “Алихўжа, Хўжаали”, “Шум бола”, “Дискотека”, “Қизил қалпоқча”, “Тўрт эгизак”, “Тузоқ”, “Умид дарахти”, “Маугли”, “Она меҳри”, “Широқ”, “Янги йил байрами”, “Сеҳрли лайлак”, “Муаллим”, “Барҳаёт чинор”
Устоз санъаткор бугунги кунда ҳам театрда фаол ижод қилиб келаётган актёрлардан саналади.
Телевидениеда “Оталар сўзи-ақлнинг кўзи”, Телеминиатюралар театри, “Эртаклар яхшиликка етаклар”, “Қувноқ шаҳарча”, “Оқшом эртаклари”, “Ҳикматли дунё”, “Умр сўқмоқлари”, “Кунларнинг бири”, “Буни ҳаёт дейдилар” лойиҳаларда, радиода “Яхши кайфият”, “Табассум” эшиттиришларида, шунингдек, давлат тадбирлари ва кўплаб ижодий учрашувларда фаол қатнашиб келмоқда.
Достонбек Раҳматуллаев -
Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри
адабий бўлим мудири.