ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ УЧУН СУБСИДИЯ
ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ УЧУН СУБСИДИЯ ОЛИШГА АРИЗАЛАР ҚАБУЛИ БОШЛАНАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 21-февралдаги “Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–26-сонли Фармони қабул қилинди.
Ушбу Фармон билан жорий йилда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланган бўлиб, ипотека кредитлари бўйича субсидиялар сони ўтган йилгига нисбатан 1,5 бараварга оширилди ҳамда дастур доирасида 30 000 нафар талабгорларга ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратиш белгиланмоқда.
Бунда, ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризалар қабул қилиш 2025-йилнинг 3-март куни соат 09:00 да бошланишини маълум қилинади.
Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 3 март куни соат 09:00 дан бошлаб жўнатиш мумкинлиги ва ушбу ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал (my.gov.uz) орқали топшириш мумкин. Бунда ариза берувчи хоҳиши билан унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадлари киритилиши мумкин.
Ҳурматли фуқаро!
Сиз Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки “my.gov.uz” Ягона интерактив давлат хизматлари порталида қуйидаги ҳавола орқали мустақил равишда ариза топширишингиз мумкин.
Ҳавола: https://my.gov.uz/oz/service/325
Шунингдек, аризачи ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромади қуйидагича бўлиши керак:
– Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан (3 млн 118 минг 500 сўм) 8 бараваригача (9 млн 240 минг сўм);
– Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан (3 млн 118 минг 500 сўм) 9,2 бараваригача (10 млн 626 минг сўмгача) бўлиши зарур.
Ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жой мавжуд бўлмаслиги лозим.
Янги қабул қилинган Фармонга кўра, субсидиялар сони ўтган йилга нисбатан 1,5 баробарга оширилиб, 30 минг нафар талабгорларга ажратиш белгиланган.
Қайси банклардан ипотека кредити олиш мумкинлиги ҳақида 👉мана бу ерда👈 (https://t.me/bankirkundaligi/8432) тўхталиб ўтилганлиги маълум қилинади.
РАУПОВ АЗИЗБЕК САТТАРОВИЧ –
Андижон вилоят, Булоқбоши туман
Адлия бўлими бошлиғи.