ФҲДЁ органларининг қандай мажбуриятлари мавжуд?


    ФҲДЁ органларининг қандай мажбуриятлари мавжуд?

     ФҲДЁ (Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш) органлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

– қонун ҳужжатларига кура жисмоний ва юридик шахслардан далолатнома ёзувларини қайд этиш учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиб олиш;
– Агентлик ва ҳудудий бошқармаларига ФҲДЁ соҳасига оид таклифлар киритиш; 
– жисмоний шахсларга кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхатларига кура фуқароларга пулли хизматлар кўрсатиш.
– ФҲДЁ органлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.

     ФҲДЁ органлари:

– фуқароларга ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда кўмаклашиши, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб бериши;
– далолатнома ёзувларини қайд этиш вақтида фуқаролар томонидан қонунчилик бузилганлиги аниқлаган тақдирда, зарур чора-тадбирлар кўрилиши учун тегишли ташкилотларга бу ҳақда хабар қилиши;
– қонун ҳужжатларига зид бўлган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этишни рад қилиши;
– архив фондини юритиши ва сақлаши;
– Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларининг топшириқларини бажариши ва уларга ФҲДЁ органлари фаолиятига оид масалалар юзасидан маълумотлар тақдим қилиши;
– ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларига ҳисобот бериши шарт.
– ФҲДЁ органларига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.

Мамадалиева Мухлиса –
Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлими 
2 тоифали инспектори. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот