Никоҳ шартномасининг мазмуни


     Никоҳ шартномасининг мазмуни ҳақида айтиб беринг?

     Жавоб: Никоҳланувчи шахсларнинг ёки эр ва хотиннинг никоҳда булған даврида ва эр ва хотин никоҳдан ажралган тақдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишуви никоҳ шартномаси деб ҳисобланади
   Никоҳ шартномаси никоҳ давлат рўйхатига олингунга кадар хам, шунингдек никоҳ даврида ҳам тузилиши мумкин.
    Никоҳ қайд қилингунга кадар тузилган никоҳ шартномаси никоҳ қайд этилгандан кундан бошлаб кучга киради.
    Никоҳ шартномаси ёзма шаклда тузилади ва нотариал тартибда тасдиқланади.

     МАЗМУНИ

     Никоҳ шартномаси эр-хотиннинг мавжуд мол-мулкига хам ва бўлғуси мол-мулкига нисбатан хам тузилиши мумкин.

– Никоҳ шартномаси ўзаро моддий таъминот, оила харажатларини кўтариш, бир-бирини даромадида иштирок этиш, биргаликда тадбиркорлик билан шуғулланиш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш, ажралганда бир бирига бериладиган мулкни аниқлаб олиш, шунингдек эр-хотиннинг мулкий муносабатларига оид бошқа қоидаларни киритишга ҳақли.
   Никоҳ шартномаси – эр-хотининг ҳуқуқ лаёқатини ёки муомала лаёқатини, уларнинг судга мурожаат қилиш ҳуқуқларини чеклаш, эр-хотин ўртасидаги шахсий номулкий муносабатларини,  эр-хотиннинг  болаларга нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солишга, эр-хотиннинг бирини ўта ноқулай ҳолатга солиб куювчи ва оила қонунчилигига зид келувчи бошқа шартларни назарда тута олмайди.

Наргизахон ХИДИРОВА – 
Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлимининг 
2 тоифали инспектори.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот