Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш


     Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда улушлар қандай аниқланади?

    Жавоб: Эр-хотиннинг умумий мулкларини бўлишда ҳамда улушларини аниқлашда, эр-хотин ўртасидаги никоҳ шартномасида бошқача тартиб кўрсатилмаган бўлса, эр-хотиннинг улушлари тенг ҳисобланади. 
      Суд вояга етмаган болалар манфаати учун эр-хотиндан бирининг эътиборга лойиқ манфаатини ҳисобга олиб, жумладан эр-хотин узрсиз даромад олмаган бўлса ёки эр-хотин мол-мулкни оила манфаатига зид сарфлаган бўлса, бу холда тенглик бўлмайди. 
     Агар эр-хотинни умумий қарзи бўлса бу хам иккаласи ўртасида тақсимланади. Агар эр-хотиндан бири умумий мол-мулкни бирининг хоҳишисиз сарфлаган ёки бошқа шахсга бериб юборган бўлса, унинг қиймати ҳисобга олинади.

Наргизахон ХИДИРОВА – 
Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлимининг 
2 тоифали инспектори.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот