Сейдулла Молдаханов таваллуд топган кун
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист – Сейдулла Молдахановни таваллуд топган куни муносабати билан муборакбод этиб, мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ишларига улкан ривож тилаймиз!! Маълумот: Сейдулла Абдуллаевич Молдаханов1958 йилда 24 май куни Тошкентда таваллуд топган.
Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)ни тамомлаган. Россия киноактёрлари гильдияси аъзоси.
Актёр ижоди давомида “Шайтанат”, “Барон”, "Сув париси учун уй", “Сабот”, “Назира”, “Клиника”, “Хотира рашки”, “Уқубат”, “Ўртоқ Бойкенжаев”, “Дев билан пакана”, “Мени ёлғиз қолдирма”, “Улфатлар”, “Қасос”, “Берлин-Оққўрғон”, “Тинчлик ортида” ва бошқа кўплаб фильмларда ўзига хос ролларни ижро этган.