27 февраль Миллий театрга тамал тоши қўйилган кун
1914 йил 27 февраль куни, айнан бугунги санада Ўзбек Миллий Академик драма театрига тамал тоши қўйилган.
1929 йили театрга Ҳамза номи, 1933 йили Академик мақоми берилган ва Ҳамза номидаги ўзбек давлат академик драма театри деб юритилган.
2001 йил 21 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-2942-сонли Фармонига асосан “Ўзбек Миллий академик драма театри” номи берилган.
Театрнинг ижодий фаолияти: М. Беҳбудий, А. Авлоний, А. Фитрат, Чўлпон, Ғулом Зафарий, Ғози Юнус, Маннон Уйғур, Етим Бобожонов каби ижодкорлар янги театрнинг асосчилари бўлиб тарихга кирган.
Театрга 1929 йили Ҳамза номи берилиб, Маннон Уйғур бошчилик қилган. Дастлаб Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг “Бой ила хизматчи”, “Заҳарли ҳаёт”, Ғулом Зафарийнинг “Ҳалима”, Чўлпоннинг “Ёрқиной”, Шиллернинг “Макр ва муҳаббат”, Гоголнинг “Ревизор” каби асарлари саҳналаштирилган.
1933 йилда театрга Академик мақоми берилиб, машҳур “Ҳамлет” спектакли саҳналаштирилган.
Замонавий ўзбек театри – Абдулла Авлоний асос солган “Турон” труппаси ўзининг биринчи томошаси – Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Падаркуш” пьесаси асосида тайёрланган спектакльни “Колизей” театри саҳнасида намойиш этилган. Тез орада “Турон” труппасига Маннон Уйғур бошчилик қила бошлади. У труппага Е. Бобожонов, А. Ҳидоятов, С. Олимов, М. Муҳаммедов, О. Жалилов каби ёш истеъдодларни жамлади. Театр репертуаридан А. Фитрат, Ҳамза, Ғ. Зафарий, Хуршид, Ғ. Юнус, А. Чўлпон каби адибларнинг асарлари мустаҳкам ўрин эгаллади.
Бу йиллар давомида “Маликаи Турандот”, “Алишер Навоий”, “Отелло”, “Қароқчилар”, “Қирол Лир”, “Муқанна”, “Жалолиддин Мангуберди”, “Мирзо Улуғбек” “Ўлим босқинчиларга”, “Бургутнинг парвози”, “Ҳамза”, “Она”, “Қалтис ҳазил”, “Ричард III”, “Юлий Цезар”, “Аяжонларим”, “Қонли сароб”, “Номаълум киши”, “Тобутдан товуш”, “Шоҳи сўзана”, “Оғриқ тишлар”, “Парвона” каби спектакллар саҳналаштирилган.
“Олтин девор”, “Келинлар қўзғалони”, “Қиёмат қарз”, “Ўз аризасига кўра”, “Шошма қуёш”, “Юлдузли тунлар”, “Зебинисо” каби кўплаб спектакллар эътибор қозонди.
Театр мусақиллик йилларида ҳам қатор муваффақиятли спектакллар яратилди. “Алишер Навоий”, “Мирзо Улуғбек”, “Меҳробдан чаён”, “Машраб”, “Макр ва муҳаббат”, “Пири коинот”, “Соҳибқирон Темур” кабилар шулар жумласидандир.
Мана шундай қутлуғ кун барча санъат аҳли учун катта бир байрам аслида. Тилагимиз, театр санъатининг довруғи бутун дунёга таралсин!