Ҳеч кимдан, ҳеч нарса кутманг...


Гулнисо САИДОВА

Ҳеч кимдан, ҳеч нарса кутманг...

  Атрофдагилардан умидвор бўлиб яшаш, кучсиз инсонларга хос хислатдир. 
  Аввало ўзингизни қадрланг. Сиз ўзингизни севмагунча, ҳеч ким сизни севмайди шуни унутманг.
  Сиз ўзингизни қадрламагунча, ҳеч ким сизни қадрламайди. Ҳаётингизни гўзал қилиб, то ўзингизга бахшида этмагунча, ҳеч ким ҳаётини сизга бахшида этмайди. 
  Шундай экан, ўз ҳаёт йўлимизни, ўзимизни қадрлашдан бошлайлик. Яқинларимизга эса меҳримизни борича инъом этайлик.  

Кечирим сўранг...

  Яқин инсонларизга вақтингиз етмаяптими? улардан кечирим сўраб қўйинг. Чунки, улар биз билан дилдан суҳбатлашиш, меҳримизга тўйиш учун керак бўлса, ойлаб, йиллаб кутишга ҳам тайёр инсонлар аслида улар. 
  Баъзан иш, турли юмушларимиз деб фарзанларимиз ухлаганда кириб келамизу, эрталаб уйғонганимизда улар мактаб ё боғчада эканлигини англаймиз. Биз эса яна туриб, шошиб пишиб ўз ишимизга ошиқамиз. Яқинларимиз эса вақтларини бизга бахшида қилиш учун келяпсизми? келдингизми деган сўзлар билан бизни интизор бўлиб кутишади. Шундай дамларда кечиринглар мени яқинларим эртадан сизларга албатта вақт топаман деймиз ўзимга. Бу эса бизнинг ҳар куни ўзимизга айтадиган ахдим бўлади холос.
  Лекин доим мен яқинларимдан ҳабар ололмаганлигим, йўқлолмаганим учун кечирим сўрайман.
  Кечириш эса уларнинг ҳукмида... Меҳримизни ўз вақтида беролмаяпмизми? улардан ҳеч бўлмаса,  кечиринглар деб қўйишни канда қилмайлик. Улар биз учун омонат инсонлар эканлигини ҳеч қачон унутмайлик...

Сизни меҳр билан ёдга олишсин...

  Сизни яхши хотиралар билан ёдга олишларини истасангиз самимий бўлинг, барчага яхшилик улашинг, ҳаттоки сизга ёмонлик қилганларга ҳам.
  Балки,  биз ёмон деб ўйлаган инсонлар ҳам кимлар учундир идеал шахс бўлиши табиий холдир. Чунки, инсон ҳаммага бирдек ёқавермайди.
  Ҳаётда энг бахтли инсонлар, атрофидагилар томонидан гўзал хулқли, меҳрга муносиб деб эътироф этилганлардир.
  Сиз меҳр билан эътироф этилишга муносибсиз. Чунки,  сиз атрофингиздагиларга эзгулик улашиб яшайсиз.
  Эзгулик қилишдан ҳеч қачон чарчаманг, эзгулик эзгуликни чақиришини унутманг.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот