Озодлик ҳайкали дунёнинг энг танилган обидаларидан бири бўлиб, 1886 йил AҚШ - Нъю-Йъорк шаҳрида қурилган. Озодлик ҳайкали, AҚШнинг энг катта тимсолларидан биридир. Мисдан ясалган Озодлик Ҳайкали, Франция тарафидан қурулишининг 100-йили сабабли AҚШга совға қилинган. Ҳайкал, 1884-1886 йиллари орасида Фредерик Бартҳолди тарафидан қурилган. Ҳайкалнинг пўлат скелетини ясовчиси Густав Эиффел, пойдеворини қурувчиси эса Ричард Моррис эди. Озодлик ҳайкали AҚШ - Нъю-Йъорк шаҳридаги Озодлик оролида жойлашган Ҳайкалнинг ўнг қўлида машъал, чап қўлида эса бир жадвал бор. Жадвалнинг устида 4 июл 1776 йил деб ёзилган (Мустақилликни билдирувчи сана). Машъалнинг эса 7 денгизни ифодаловчи 7 учи бор. Ҳайкалнинг узунлиги 46 м бўлиб, пойдевори билан бирга 93 м дир. Сайёҳлар ҳайкалнинг ичидан машъалгача 168 зинапоядан иборат бўлган зинадан чиқишлари мумкин. Ҳайкалнинг машъал ушлаб турган ўнг қўлининг узунлиги 23 метрдир. Машъалнинг атрофидаги бўшлиқда тахминан 15 киши бемалол ёнма-ён юрса бўлади. Ҳайкалнинг бошининг кенглиги 2 метр, бошидаги тожининг узунлиги эса 5 метрдан иборат. Озодлик ҳайкали, уни кўришни ҳоҳлаган барча сайёҳлар учун очиқ. Уни кўриш, зинасидан энг тепасигача чиқиб Нъю-Йъорк манзараларини томоша қилиш учун, ҳайкал жойлашган, Нъю-Йъоркдаги Озодлик оролига бориш етарли. Ҳайкалга, Сингер тикув машиналарининг қурувчиси Исаак Сингернинг хотини Изабелл Еуфение Бойер моделлик қилган. Озодлик Ҳайкали 1884 йилда Францияда қуриб бўлингандан 1 йил сўнг 350 парчага бўлиниб 214 сандиқ ичида Нъю-Йъоркка келтирилган. Бўлаклар, 4 ой ичида пойдеворнинг устига бирлаштирилиб, янгидан қурилган ва 28 Октябр 1886 йилда мингларча томошабинларнинг қаршисида очилиши эълон қилинган. Озодлик Ҳайкали, 1984 йил UNESCOнинг Дунё маданият мероси жадвалида ўз ўрнини эгаллади. Бу Ҳайкалнинг нусхалари бошқа шаҳарларда ҳам мавжуддир. Мисол учун Парижда Озодлик Ҳайкалининг нусхаларидан бири мавжуд. У нусха Aтлантика океанига қаратилган ҳолда қурилган. Улардан бири Парижда, Aтлантика океанига қаратилиб қурилган. Ҳайкалнинг қолган нусхалари Невада, Пекин, Осака, Бордеаух каби шаҳарларда ҳам мавжуд.