Бу ғариб ҳолимга боқ
Кел мани гулханда ёқ, ё бу ғариб ҳолимга боқ? Ё мани Мажнун каби от дашт биёбонга йироқ.
Токи ман бўлсам узоқ васлинг ҳаёли ўртамас,
Юзларимни заъфарон, жисмимни дол қилмай фироқ.
Сан йироқлардан йироқсан ҳам яқинлардан яқин,
Зулм исканжанг - ҳаловат, роҳат - фироғингдир бироқ.
Шаддод шўҳим қурбатинг мифтоҳига қул неча хон,
Неча султон итларинга қуллик этмишдир сўроқ.
Иброҳим Адҳам ва ё Биқис каби ҳоқонларинг,
Гулханинг ошуфтаси эрмиш ҳидоятга чироқ.
Мен Юсуф чоҳдориман оҳ, аҳзани байт Яқубий,
Карбало масти шаҳодат марди суйдори Ироқ.
Неча кўз тутдим йўлинга ман залил расвои ишқ,
Эл аро машҳур бўлиб девоналиқ айлаб яроқ.
Кел, сани деб ман маломат тошиға бўлдим нишон,
Келмас эрсанг ос мани Мансур каби шу яхшироқ.
Кел гулим, эй гулшаним, парвонадурман гулханим,
Майли сўнг Шамсийни парвона каби гулханда ёқ.
Кабул ДУСОВ.
01.05.2024 йил.