Туркияда ўзбек аёллари қандай яшаяпти? Уларнинг одам савдоси ё зўравонлик қурбони бўлиш эҳтимоли қай даражада? Айни вақтда маош ва иш масаласида қандай муаммолар бор? Шу ва шунга ўхшаш саволларга ойдинлик киритиш мақсадида таниқли хонанда, айни вақтда Туркияда ижод қилаётган Сарварахоннинг ёрдами билан мусофир юртда ишлаётган бир аёл билан суҳбатлашдим. У аёлнинг илтимосига кўра юзини кўрсатмаслик ва шахсини сир сақлашни ваъда қилганим сабабли, қиёфаси намойиш этилмаганини тўғри қабул қиласизлар, деган умиддамиз.
2018 йил.