Номоддий маданий мерос экспедицияси Нурота туманида


“Номоддий маданий мерос элементларини муҳофаза қилиш” мавзусидаги лойиҳа доирасидаги экспедиция ишлари Навоий вилоятининг Нурота туманида давом этмоқда

  Хабар берганимиздек, шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб «Ўзбекистон номоддий маданий мерос элементларини муҳофаза қилиш» номли лойиҳа доирасида Республика бўйлаб экспедиция ташкил қилинган. 
  Ушбу лойиҳа, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги буюртмасига биноан, “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон  маданияти ва санъати тарғибот маркази экспертлари ва техник ходимлари томонидан амалга оширилмоқда. Мазкур ижтимоий буюртма Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан тўлиқ молиялаштирилган.
  12 октябрь куни экспедиция аъзолари Навоий вилояти бўйлаб ўз фаолиятини давом эттирди. Тасдиқланган экспедиция режасига мувофиқ, Тошкентдан келган экспертлар ва техник ходимлар Нурота туманига ташриф буюрди. Бу ерда номоддий маданий мероснинг маҳаллий ижро санъати, пазандачилик ва ҳунармандчилик йўналишлари бўйича номоддий маданий мерос элементларини видео, фото ва аудио тасмаларга ёзиш ва матнли маълумотлар тайёрлаш билан машғул бўлишди. 
  Аввалига, Нуротани дунёга машҳур қилган каштачилик  билан шуғулланадиган ҳунармандлар фаолияти яқиндан ўрганилди. Жумладан, Ибн Сино маҳалласи, Суғдиёна кўчасида истиқомат қилувчи қўли гул ҳунарманд Нозигул опа Мирзаева хонадонига ташриф буюрилди, каштачилик сирлари ҳақида суҳбат уюштирилди. Нозигул опа айтганидек, Нурота каштачилиги бошқа ҳудудлардаги каштачиликдан ўзининг нафис ранглари, жозибадор элементлари ва майин ипаклари билан ажралиб туради. Аксарият ҳолларда Нурота каштачилигида анор мевасининг рамзи акс эттирилади ва бунинг маъносини асосан бахтли оила ва серфарзандлик билан боғлашади. Нозигул опа Ҳунармандлар уюшмасининг аъзоси ҳисобланиб, ҳозирда ўзининг икки қизлари Насиба ва Зуҳраларга, уй бекларига, ёш қизларга ҳам каштачилик сирларини ўргатиб келмоқда. Шубҳасизки, бундай оилавий кўринишдаги «устоз-шогирд» анъанаси Нуротада каштачиликни янада авж олиб ривожланишига ҳисса қўшади.
  Шу куннинг ўзида-ёқ, Нурота туманидаги кулолчилик билан шуғулланувчи уста Сулаймон Истамтошев фаолияти ҳақида материаллар тайёрланди. Устанинг айтишича, у Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтини тамомлаб, ҳозирда Нурота туманида ёшларга миллий кулолчилик сир-асрорларини ўргатиб келмоқда. Бу ёш ҳунарманднинг орзулари чексиз – у Нуротада ўзига хос кулолчилик мактабини яратишни ўз олдига мақсад қилиб олган. Экспедиция аъзолари ёш устанинг ижоди бўйича тўлиқ материаллар ёзиб олди. Жумладан, Нурота тупроғининг кулолчилик учун жуда қулай эканлиги, сопол идишларга чирой берувчи рангларнинг табиий усулда тайёрланиши бу соҳа ривожига ҳисса қўшиши айтиб ўтилди.
Эртага экспедиция аъзолари ўз фаолиятини яна Навоий вилоятида давом эттиради.

Матн ва фотолар муаллифи: Зулфия Иброҳимова, лойиҳа консультанти.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Изоҳлар
Феруза Абдуллаевага табрик
Инсонни безаги унинг маьнавий қиефаси деб биламан, чунки у еки бу инсон қанчалик бой- бадавлат бўлмасин, гар унда қалб бўлмаса, мехр бўлмаса, идрок
Қалпоқ - Ўғри
Ассалому алайкум. Мен "Youtube" каналидан Қалпоқ хажвий кўрсатувини мунтазам кўриб бораман. Ўз юртимизда бачкана бўлмаган, менталитетимизга тўғри
Муслимбек Йўлдошев - "Эслаб, эслаб" кўрсатувида
Мени унча яхши билмайдиган бошловчилар билан жуда кўп кўрсатув ва эшиттиришларда эфирга чиққанман. Аммо Фарҳод Абдуллаев билан биз институт
Фахриддин Шамсиматовга табрик!
Фахриддин Шамсематов ни жуда хурмат қиламан. Унинг "Сардор-2", "Остона", "Ёзсиз йил", "Кўринмаслар", "Ҳақиқий эркаклар ови", "Окахон" каби кўплаб
Ўктам Усмонов таваллуд топган кун
Бу ерда хам телевидение қудратини тан олиб ўтмасак бўлмайди. Бошқа асарлари каби “Гирдоб” романларини ҳам кўпчилик билмай қолмши мумкин эди. Сеҳргар
Маълумот