Танзила Норбоева таваллуд топган кун


  Танзила Камаловна Нарбаева — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси (2019-йилдан), Ўзбекистон велоспорт федерацияси президенти (2011-йилдан), Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси (2016-2019), Сенат аъзоси (2019-йилдан).
  Танзила Норбоева 1956 йилнинг 24 Июль куни Андижон вилоятидаги Шаҳрихон туманида туғилган.
  Маълумоти олий, 1981 йилда Тошкент университетини битирган, педагогика фанлари номзоди.
  Иш фаолиятини 1974 йилда Андижон вилояти Шаҳрихон шаҳридаги 1-мактаб ёшлари етакчиси лавозимидан бошлаган.
  1975-1995 йилларда Тошкент шаҳрида мактаб ўқитувчиси, директор ўринбосари ва Тошкент шаҳар ўқувчилар уйи директори, кейинчалик турли даражалидаги давлат органларида масъул лавозимларда ишлаган.
  1995-2010 йиллари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари котибияти мудири, Оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш мажмуаси раҳбари котибияти мудири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти етакчи мутахассиси, бош мутахассиси лавозимларида ишлаган.
  2010-2016 йиллари Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси лавозимида ишлаган.
  2016-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида фаолият кўрсатган.
  2019 йил 20 июнда Ўзбекистон Президенти томонидан Олий Мажлис Сенатининг аъзоси этиб тайинланди. 21 июн куни Сенат раиси этиб сайланди.
  "Фидокорона хизматлари учун" ордени, "Меҳнат шуҳрати" ордени ва "Шуҳрат" медали билан билан тақдирланган.
  Оилали, 2 нафар фарзанди бор.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот