186-мактабдаги сўнгги қўнғироқ


  Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги 186-умумий ўрта таълим мактабида юртимиздаги барча мактабларда бўлиб ўтгани каби - сўнгги қўнғироқ байрами нишонланди.  
  Тадбирга мактабнинг собиқ битирувчиси, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар универститети ректори ҳамда халқаро пресс клуб нодавлат-нотижорат ташкилоти раиси - Шерзодхон Қудратхўжаев ўзи таҳсил олган мактабга ташриф буюриб, битирувчиларни табриклади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларга табриги моҳияти борасида нутқ сўзлади.
   186-мактабнинг яна бир собиқ битирувчиси, Шайхонтоҳур туман 4-сектор ва солиқ инспекцияси раҳбари - Муллажонов Ҳожиакбар; Шайхонтоҳур туман кенгашининг депутати Расулев Сааидрасул Шавкатович; Тошкент Давлат Техника университетининг "Физика" кафедраси мудири - Абдуғани Эшқулов; ТДТУ катта ўқитувчилари - Қутбиддин Ваҳобов ва Маҳмуд Деҳқонов ҳамда Шайхонтоҳур туман ҳокимиининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шокир Қудратов иштирок этишди.
  Байрам шукуҳли ва файзли ўтди. Ўқувчилар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар ва рақслар барчанинг кўнглига завқу шавқ ҳамда қувонч бахшида этди. 
  Тадбир сўнггида 186-мактаб директори - Шакархон Хасанова сўзга чиқиб, ташриф буюрган меҳмонларга миннатдорчилик билдирди ва мактабни битираётган ўқувчиларга оқ йўл тилаган ҳолда эзгу истакларини билдирди. Шунингдек, фаол ва ташаббускор ўқувчилар мактаб маъмуриятининг "Фахрий ёрлиқ", "Ташаккурнома" ва бошқа совғалари билан тақдирланишди. Совғаларни мактаб директори ва унинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари - Ҳидоятхон Нурмуҳамедова ҳамда ўқув ишлари бўйича ўринбосар - Гулчеҳра Музаффарова тантанали равишда ўқувчиларга топширишди.

  Музаффар Муҳаммадназар - Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги 186-умумий ўрта таълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот