92-мактабдаги ижодий учрашув


  Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги 92-умумий ўрта таълим мактабида ёзувчи ва шоирлар билан ижодий учрашув ўтказилди. Мактабнинг ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчиси, таниқли шоира - Ҳалима Аҳмедованинг ташаббуси ва таклифига кўра мактабга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира, "Халқ сўзи" газетасининг ходими - Адиба Умирова; Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир - Мирзо Карим ва "Тонг юлдузи" газетасининг бўлим муҳаррири, шоир - Ахтамқули Каримов ташриф буюришди.
  Тадбирда ижодкорлар ўзларининг шеърларини ўқиш билан бир қаторда ўқувчиларни китоб мутолаа қилишга чорлашди ва ўз ҳаётий тажрибаларини мисол қилиб келтиришди. Ижодий учрашув якунида мактабдаги фаол ижодкорларга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан тақдим этилган китоблар ва мактаб маъмуриятининг "Фахрий ёрлиқ"лари топширилди. 92-умумий ўрта таълим мактабининг директори - Гўзал Алимуҳамедова ижодкорларга ўз миннатдорчилигини билдириб, дил сўзларини баён қилди.
  Ижодий учрашувда мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари - Муқаддам Абидова; мактабнинг география фани ўқитувчиси - Шоҳидахон Яхъяева; журналист ва ёзувчи - Музаффар Муҳаммадназар ҳамда мактаб ўқувчилари иштирок этишди.
  Мазкур ижодий учрашув акс этган видеоёзувни тўлиқ ҳолда томоша қилишингиз мумкин.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот